Маълумки, мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестициялар оқимига боғлиқ.

Маълумки, мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестициялар оқимига боғлиқ. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни ҳаётга жорий этиш, мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди”.

Дарҳақиқат, 2019 йилнинг ўзида барча манбалар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестицияларнинг қарийб 30 фоизини тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ташкил этди. Шунингдек, саноати ривожланмаган, олис туманларга ҳам катта инвестициялар кириб борди. Умумий қиймати 
5,4 миллиард доллар бўлган 145 та тармоқ ва 167 та ҳудудий лойиҳалар ишга туширилди. 2020 йил учун 1569 та хусусий ва тўғридан-тўғри инвестиция лойиҳалари рўйхати тасдиқланди. Мазкур дастурга асосан шу йилда 
233 триллион 200 миллиард сўм, жумладан 7,1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Инвестиция фаолиятининг самарали ташкил этилиши унинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланганлик даражасига ҳам боғлиқдир. Ўтган йиллар давoмида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун қулай инвестиция муҳитини шакллантириш, чет эл инвестициялари иштирoкидаги кoрхoналарнинг самарали фаoлият юритиши учун бир қатoр ислoҳoтлар амалга oширилди.

Аммо, соҳада ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Хусусан, амалдаги инвестиция тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳуқуқни қўллаш амалиётида айрим мураккабликларни келтириб чиқараётган эди. Аниқроқ қилиб айтганда, инвестиция фаолияти ва чет эл инвесторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ аксарият тартиб-таомиллар тарқоқ ҳолда бир нечта қонунлар билан тартибга солинганлиги, аксарият қоидаларнинг такрорланиши, шунингдек айрим муҳим масалалар қонун даражасида эмас, балки низом ва йўриқномалар билан белгиланганлиги улар ўртасида баъзи номувофиқлик ва қарама-қаршиликларни вужудга келтираётган эди.

Ўзбекистoн Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПФ-5495 сoнли Фармонида белгиланганидек, инвестиция киритиш учун энг қулай шароитлар яратишга қаратилган, инвестиция фаолияти соҳасидаги унификация қилинган қонун ҳужжати лойиҳасини янада такомиллаштириб тез фурсатда ҳаётга татбиқ этиш зарур эди. Дастлаб инвестиция соҳасидаги ягона ҳужжат сифатида Инвестиция кодекси концепцияси ишлаб чиқилиб муҳокамага қўйилди. Кейинчалик лойиҳа “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун номини олди.

Мазкур қонун “Чет эл инвестициялари тўғрисида”, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”, “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”, “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”, “Концессиялар тўғрисида”, “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа ҳужжатларда, шунингдек бир қатор қонуности ҳужжатларда мавжуд бўлган нормаларни тизимли равишда ўзида мужассамлаштирди.

Шу асосда тайёрланган “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
2019 йил 25 декабрь куни имзоланди ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга кириши белгилаб қўйилди.

Тузилишига кўра 12 боб, 69 моддадан иборат бўлган “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун илгари инвестицияга оид қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган янги тартиб ва қоидалар билан янада такомиллаштирилди. Хусусан:

· Инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг асосий принциплари белгиланди.

· Қонун ҳужжатларининг инвестор учун ноқулай ўзгаришларига қарши кафолатлари янада мустаҳкамланди.

· Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

· “Инвестиция визаси” ва уни расмийлаштириш тартиби бўйича норма киритилди.

· Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномаси тузиш тартиби белгиланди.

Қонунда илк бор инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг асосий принциплари мустаҳкамлаб қўйилди. Бу эса инвестиция соҳасида ҳуқуқий тартибга солишнинг мазмуни ва йўналишларини белгилаб берди.Мазкур принциплар инвестиция қилиш ва инвестиция фаолиятини амалга ошириш жараёнининг барча босқичларида қўлланилади.

Ушбу прициплар қаторида инвесторларнинг виждонлилиги презумпцияси, уларга нисбатан камситишга йўл қўймаслик кабиларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу каби приципларнинг қонун даражасида белгиланиши инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя этилишида мувозанатни таъминлашга хизмат қилади.

Маълумки илгари инвесторлар фаолиятининг кафолтлари алоҳида қонун билан тартибга солинарди. Шунингдек, ушбу кафолатлар бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатларида ҳам тарқоқ ҳолда берилган. Бу ўз навбатида кафолатлар тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида такрорланиш ва зиддиятларни келтириб чиқараётган эди.

Инвесторлар учун биринчи навбатда кафолатланиши зарур бўлган соҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга эҳтиёж сезилаётган эди.

Шу мақсадда, “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунда Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шартларини ёмонлаштирса, инвестиция киритган санада амалда бўлган қонун ҳужжатлари инвесторларга нисбатан ўша санадан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланилиши, шунингдек, ушбу кафолатларнинг айнан қайси ҳолатларда амал қилиши аниқ белгилаб қўйилди.

Инвесторлар ҳуқуқларининг давлат томонидан кафолатлашнинг бундай тури чет эл сармоядорлари учун қулай инвестиция муҳитини яратишда муҳим роль ўйнайди.

Бугунги кунда давлатнинг жамият ҳаётида тутган ўрни борасида турли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат бошқарувини босқичма-босқич номарказлаштириш кўзда тутилган. “Маъмурий ислоҳотлар концепцияси”да қайд этилганидек, давлат функциялари ва ваколатларининг ҳаддан ташқари марказлашганлиги ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ролининг пасайишига олиб келмоқда.

Шу боисдан, “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунда ҳам маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ваколатлари доирасида ҳудуддаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш мақсадида истиқболли инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасида тегишли таклифларни кўриб чиқиш ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш каби муҳим ваколатлар берилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига 10 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган эквивалентда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини мустақил тузиш ҳуқуқи берилди. Илгари эса инвестицион шартномалар фақат ҳукумат даражасида тасдиқланар эди.

Мазкур янги тартибдан ҳудудлардаги раҳбарлар самарали фойдаланиб, чет эллик инвесторлар билан турли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиб, қатор корхоналар фаолиятини йўлга қўйдилар.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун муддатини мамлакатдан чиқмасдан узайтириш имкони бўлган, амал қилиш муддати уч йилни ташкил этувчи “инвестиция визаси” жорий этилиши белгиланган эди.

Фармонда белгиланган ушбу вазифа “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунда бевосита ўз ифодасини топди. Хусусан, инвестиция фаолиятини амалга ошириш жараёнида инвесторлар ва чет эл инвесторлари иштирокидаги корхоналарга чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар билан меҳнат шартномаларини эркин тузиш ҳуқуқи қонун даражасида мустаҳкамланиб, бундай шахсларга меҳнат шартномасининг бутун амал қилиш даврида кўп марталик визаларни олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва унинг ҳудудида бўлиш ҳуқуқи кафолатланди.

Айтиш лозимки, бу турдаги виза асосан мамлакатимиз ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритган хорижий давлатлар фуқароларига берилади. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси 10 йил муддатга соддалаштирилган тартибда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчиларига ҳам тақдим этилади.

Ушбу қоидалар инвесторларга малакали чет эл мутахассисларининг кўникмаларидан эркин фойдаланиш имкониятини яратади.

Давлат ва чет эл инвестициялари иштирoкидаги кoрхoналар ўртасидаги мунoсабатларни таъминлашнинг яна бир самарали усули бу ҳукумат даражасидаги инвестиция шартномаларидир. Дарҳақиқат, Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, авваламбор, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, саноат ишлаб чиқаришни комплекс диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида тузиладиган инвестиция шартномалари ҳаётга изчил татбиқ этилиши муҳим аҳамиятга эга.

Айни шу мақсадда, Қонунда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномасининг ўзига хос хусусиятлари, хусусан унинг тузиш тартиби, тарафлари, шартлари ва давлатнинг мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилди.

Чет эл инвесторларига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан шартнома тузилганда қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилиши мустаҳкамланди.

Шунингдек, чет эллик инвесторларга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномаси тузиш бўйича мустақил равишда таклиф киритиш ташаббуси тақдим этилди.

Хулоса ўрнида айтганда, “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун чет эл инвесторлари ҳамда маҳаллий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар ва инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган, тўғридан тўғри амал қилувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилиши баробарида, инвестиция қонунчилигидаги зиддиятларни бартараф этиш, хорижий сармоядорлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда “давлат-хусусий сектор” шериклигини ривожлантириш, сармоядорлар киритган маблағлар хавфсизлигини кафолатлаш, иқтисодий барқарорлик ва молия бозорининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

Рустамбек САЙИДОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари

Институти етакчи илмий ходими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестиция фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлит механизми ишга тушди