Сенат қўмиталарининг ҳамкорликдаги мажлисида ҳудудларда аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни фаол жалб қилиш ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Унда Андижон, Жиззах, Наманган ва Хоразм вилоятларида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни фаол жалб қилиш ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳолатига эътибор қаратилди. 

Шу масалаларга масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда вилоят ҳокими ўринбосарларининг ахборотлари эшитилди. 

Хусусан, жорий йилда Андижон вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 21,2 миллион доллар бўлган 23 лойиҳа шакллантирилиб, бугунги кунда 6,9 миллион доллар бўлган 8 лойиҳа тўлиқ қувватда ишга туширилган. 

Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун 76 минг гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари экилиб, 10 триллион сўмлик маҳсулот етиштирилган. 

Вилоятда ғалла ва эртаки экинлардан бўшаган 83 минг гектар майдонга такрорий экинлар экилиб, 28 мингга яқин аҳолига, жумладан, фермер хўжалигининг аъзолари, ижтимоий дафтарларга киритилган ва ишсиз ёшларга ажратиб берилган. 

Йил якунига қадар такрорий экинлардан 945 минг тонна ёки 2,8 триллион сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш режалаштирилиб, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга 69 нафар экспортёр-тадбиркор, қайта ишлаш ҳамда томорқа хизмати корхоналари бириктирилган. 

Шунингдек, етиштирилган ҳосилни кафолатли харид қилишнинг самарали тизими йўлга қўйилган. 

Наманган вилоятида озиқ-овқат саноати лойиҳалари доирасида қиймати 11,4 миллиард сўмлик 7 лойиҳа ишга туширилгани натижасида январь-июнь ойларида 46,3 миллион долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилинган. 

Ҳудудий ривожлантириш дастурлари доирасида йил якунига қадар 201 инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши белгиланган бўлиб, ўтган ярим йилликда қиймати 164 миллиард сўмлик 60 янги лойиҳа ишга туширилган ҳамда мингга яқин янги иш ўринлари яратилган. 

Хоразм вилоятида аграр ва озиқ-овқат соҳасида қиймати 1,7 триллион сўм бўлган 156 лойиҳани ишга тушириш ҳамда 2,6 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ўтган ярим йилликда мазкур лойиҳалар доирасида қиймати 237 миллиард сўмлик 85 та лойиҳа молиялаштирилиб, 760 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. 

Мажлисда амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда, муҳокама қилинган соҳалардаги мавжуд муаммолар ҳам айтиб ўтилди. Хусусан, халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан қиймати 95,5 миллион доллар бўлган озиқ-овқат саноати лойиҳалари шакллантирилган бўлса-да, бугунги кунда ушбу маблағнинг атиги 14,6 фоизи ўзлаштирилган. 

Ҳудудларда инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилиши белгиланган қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати лойиҳалари тўлиқ амалга оширилмаган. Жумладан, режага нисбатан энг паст кўрсаткичлар Асака, Қўрғонтепа, Бахмал, Гурлан, Янгибозор, Янгиқўрғон, Уйчи, Давлатобод туманларида қайд этилган. 

Сенаторлар томонидан камчиликларни бартараф этиш юзасидан қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, кредитларни ўзлаштириш кўрсаткичлари паст ҳудудлар бўйича зарур чоралар кўриш юзасидан вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестиция жалб қилиш ва экспортни рағбатлантириш бўйича ҳудудларда қандай ишлар амалга оширилмоқда? 