Бугунги кунда харид қилинган товар (хизмат)лар қийматидан 1 фоиз кешбекка эга бўлиш имконияти истеъмолчилар орасида тобора оммалашмоқда. Хусусан, мазкур тизим амалиётга жорий этилганидан сўнг Тошкент вилоятида кешбек олиш учун 40 минг 245 та QR-кодли чек рўйхатга олинди. Жами кешбек бўйича тўпланган маблағ 923 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Солиқ” мобил иловасида 473 дан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтди. Буни интизомли солиқ тўловчилар сафи кенгайиб бораётгани ҳамда онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш устидан жамоатчилик назорати кучайгани билан изоҳлаш мумкин.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти солиқ органи ходимлари томонидан харидорларга чек ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек, идентификация қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилгани ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсларга ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиши тўғрисида тадбиркорлик субъектларига тушунтиришлар берилмоқда.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интизомли солиқ тўловчилар сафи кенгаймоқда