Интервью: Созгар Азамат Исломов устахонасида (+видео)
Соз, оҳанг сеҳри шундаки, уни тинглаган киши ё куйга қўшилиб жўр бўлади, ё тебраниб хаёлот оламига ғарқ бўлади, инсон руҳи бевосита соз сеҳридан ором олади. Бунинг учун эса нафақат созанда моҳир бўлиши керак, балки, унинг сози ҳам мукаммал яратилган бўлиши лозим. Созни ясаш давомида уста томонидан йўл қўйилган кичиккина хато ҳам мусиқа оҳангининг нохос янграшига сабаб бўларкан.
Сознинг яратилиш тарихи, илгариги кўриниши, қанча муддат давомида яратилиши мумкинлиги, қандай хом ашёлардан тайёрланиши, ижод ва меҳнат машаққати ҳамда бошқа қизиқ сирлар ҳақидаги самимий суҳбатимиз бу гал созгар уста-ҳунарманд —Азамат Исломов билан бўлиб ўтди. Видеони ЎзАнинг ютубдаги канали орқали томоша қилинг.
Созгар уста-ҳунарманд Азамат Исломов ҳақида қисқача маълумот:
1968 йил, 22 январда Самарқандда туғилган. 1986-1994 йилларда Ўзбекистон Давлат консерваториясини тамомлаган.
1991-1994 й. “Камолот сари” фирмасида созанда.
1994-1997 й. Дони Зокиров номидаги халқ чолғулари оркестрида созанда.
1997-1999 й. 23-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқитувчи.
1999-2007 й. Миллий чолғу илмий ишлаб чиқариш тажриба лабораториясида устахона мудири.
2007-2018й. Ўзбекистон Давлат консерваторияси “Халқ чолғуларида ижрочилик” кафедрасида қашқар рубоб ўқитувчиси.
2018 - йилдан ҳозирги кунгача Миллий чолғу илмий ишлаб чиқариш тажриба лабораториясида директор, “Халқ чолғуларида ижрочилик” кафедрасида қашқар рубоб ўқитувчиси ҳисобланади.
2022 йилдан буён ЎзДКда ўз соҳаси бўйича мустақил изланиб келади.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/bZzYehRjvGM" title="Созгар Азамат Исломов устахонасида" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА