Интеллектуал мулк ҳимоясини таъминлаш бугунги кунда жаҳондаги иқтисодий қудратли давлатларнинг бошқа давлатлар билан бўладиган ўзаро муносабатларида энг асосий мезонларидан бирига айланиб улгурди. Масалан, Мулк ҳуқуқлари иттифоқининг 2023 йилдаги “Интеллектуал мулк ҳуқуқлари индекси”га мувофиқ, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 60 фоизи интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаган (мазкур индексга кўра 5,8-8,7 баллар оралиғи) мамлакатларга тўғри келмоқда.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича жадал ишлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Маълумки, жаҳонда интеллектуал мулкни, унинг объектлари бўлган саноат мулки объектлари, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, товар белгилари кесимида бир қанча универсал кўринишдаги халқаро шартнома ва конвенциялар мавжуд. Лекин, Жаҳон савдо ташкилотининг таъсис этувчи шартномаларидан бири бўлган Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо жиҳатлари бўйича битим (ТРИПС)нинг асосий мақсади ташкилот аъзолари томонидан бажарилиши мажбурий характердаги интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясини фундаментал нормаларини кучайтиришга қаратилган. Агарда интеллектуал мулк соҳасига доир қонунчиликка сўнгги йилларда киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни таҳлил этадиган бўлсак, асосий эътибор ҳуқуқий ҳимоя чораларини кучайтиришга қаратилгани билан ажралиб туради. Хусусан, ўтган йилларда қабул қилинган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун бой берилган фойдани ундиришда товон миқдорининг белгиланиши, барча турдаги интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши, муаллифлик ҳуқуқи муҳофаза муддатининг узайтирилиши шулар жумласидан ҳисобланади. ЖСТ маълумотларига кўра, “қароқчи” ва контрафакт маҳсулотлар жаҳон савдосининг 3-7 фоизини ташкил этиб, ушбу фоизлар қиймати 120-240 миллиард АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда. Бу эса ўз-ўзидан интеллектуал мулк ҳуқуқи эгаларининг қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келмоқда. Айниқса, бу каби ҳуқуқбузилишлар иқтисодий ривожланаётган ва кам ривожланган мамлакатларда жуда кўп кузатилади.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни ТРИПС нормаларига мослаштириш бўйича норма ижодкорлиги жараёни давом этиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан интеллектуал мулк соҳасидаги миллий қонунчиликни ТРИПС битимига мослаштириш мақсадида патент эгасининг рухсатисиз Ҳукумат томонидан ундан фойдаланишга рухсат бериш мумкин бўлган аниқ ҳолатлар ҳамда уларга товон пули тўлаш, муҳофазага олинган патентдан жамоат манфаатлари учун мажбурий лицензия асосида фойдаланганлик учун патент эгасига мутаносиб миқдорда товон пули тўланиши, маҳаллий ва хорижий талабнома топширувчиларга интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бир хил имконият яратиш, хусусан, патент божи миқдорларини бирхиллаштириш каби нормалар тегишли қонунлардан ўрин олди.

Юқорида таъкидланганидек, ТРИПС битимининг асосий моҳияти интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқий ҳимоянинг минимал меъёр ва стандартларини белгилашдан иборат ҳисобланади. Айнан ҳуқуқий ҳимояга доир қонунчиликда акс этган ТРИПС битими қоидаларини қўллашда божхона органларининг тутган ўрни алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу билан бирга, интеллектуал мулк ҳимоясини таъминлашга доир божхона органлари фаолиятини Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнида такомиллаштириб бориш муҳим аҳамият касб этади. 

Маълумки, жорий йил 27 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қабул қилинган қонуннинг аҳамияти юқорида келтирилган қонундан кам бўлмай, интеллектуал мулкка доир тартибларни янада такомиллаштиришга қаратилган. Зеро, божхона органларининг интеллектуал мулк ҳимоясини таъминлашдаги асосий роли “параллель импорт”, “интеллектуал мулк объектларининг божхона реестри”, “биринчи сотув доктринаси” каби қоида ва механизмлар билан белгиланади. Шунингдек, ТРИПС битимининг 4-қисми бевосита чегарага доир муносабатларнинг муҳим талабларига бағишланган. Айнан мазкур қисмда товарларни божхона органлари томонидан тўхтатиш, “ex officio” тизими, товар эгаси ва импорт қилувчига етказилган зарарни қоплаш ва бошқа шу каби божхона фаолияти билан боғлиқ қоидалар мавжуд. 

Юқорида келтирилган мақсадларга эришиш ҳамда ТРИПС нормаларини миллий қонунчиликка уйғунлаштириш мақсадида мазкур қонун асосида Божхона кодекси янги таҳрирдаги 382-1- ва 382-2- моддалар билан тўлдирилди. Хусусан, 382-1-модда билан божхона реестрига киритилган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича божхона органларининг ҳаракатлари белгилаб берилди. Унга кўра, божхона органлари олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида “Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестри”га киритилган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилганлигини аниқлаган тақдирда қуйидаги ҳаракатларни бажариши белгиланди. 

– ҳуқуқ эгасини бу ҳақда бир иш куни ичида хабардор қилади;

– хабардор қилинган санадан эътиборан бир иш куни ичида ҳуқуқ эгасидан ариза келиб тушган тақдирда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўради;

– ҳуқуқ эгаларидан ариза божхона органларига келиб тушмаган тақдирда товарни Божхона кодексига мувофиқ чиқариб юборишни амалга оширади.

Мазкур киритилган қўшимча ТРИПС битимининг 52-моддаси мазмуни ҳамда 58-модда, яъни “ex officio” механизмини амалга оширишга мос тушади. Ушбу нормалар негизида интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси ётади. Мазкур қоиданинг аҳамияти божхона органлари томонидан ўз ташаббуси асосида интеллектуал мулк ҳуқуқи эгаларига хабар беришлиги билан характерланади. Бу эса ўз-ўзидан божхона органларининг интеллектуал мулк ҳуқуқи йўналишидаги вазифаларини янада кенгайтиришга ҳамда масъуллигини янада оширишга олиб келади. 

Шунингдек, Божхона кодексидан ўрин олган 382-2-модданинг аҳамияти товарларни божхона назоратида ушлаб туриш ҳамда ҳуқуқ эгасини огоҳлантириш ва бундан кейинги жараёнларни тартибга солиш билан боғлиқ саналади. Унга кўра, интеллектуал мулк объектининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили тўғрисидаги маълумотлар божхона органлари томонидан аниқланган тақдирда уларга хабар юборилади. Шунингдек, товарларни чиқариб юбориш уч иш кунига тўхтатиб турилади.

Янги киритилаётган қоидаларга кўра, агар мазкур муддат ичида ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили тегишли божхона органига:

– товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш муддатини ўн иш кунигача узайтириш тўғрисида ариза бермаганда;

– товарларнинг чиқариб юборилишини тўхтатиб туришни бекор қилиш ҳақида ариза берганда, божхона органлари мазкур кодексга мувофиқ товарларни чиқариб юборишни амалга оширади.

Агар йигирма тўрт соатлик муддатда божхона органларига ҳуқуқ эгасининг ёки унинг ваколатли вакилининг товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаси келиб тушган бўлса, уларни чиқариб юбориш дастлабки тарзда тўхтатиб турилган санадан эътиборан ўн иш кунига қадар тўхтатиб турилади. Бунда ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили ўн иш куни ичида қуйидагиларни божхона органига тақдим этиши керак:

1) интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги ҳақидаги иш бўйича суднинг ишни судда кўриш тайинланганлиги тўғрисидаги ажрими;

2) товарга нисбатан интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинган тақдирда декларантга ва бошқа шахсларга етказилган мулкий зарарнинг, шунингдек, божхона органлари томонидан амалга оширилган харажатларнинг ўрнини қоплаш бўйича мажбурият. Бунда мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги мажбуриятда ҳар бир интеллектуал мулк объекти бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги пул маблағлари тегишли божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади;

3) Божхона кодексининг 385-моддасида белгиланган тартибда интеллектуал мулк объектларини Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар.

Ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги тўғрисидаги ишни судда кўриш тайинланганлиги ҳақидаги суд қарорини божхона органларига товарларни чиқариб юбориш дастлабки тарзда тўхтатиб турилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тақдим этган тақдирда, мазкур муддат ҳуқуқ эгасининг ёки унинг ваколатли вакилининг илтимосномасига кўра узайтирилиши, лекин кўпи билан ўн иш кунига узайтирилиши мумкин. Бундан суднинг қарорида кўрсатилган бошқа муддатлар мустасно.

Юқоридаги норма ҳам ҳар томонлама ТРИПС битимининг 4-қисм нормаларига мос тушади. Хусусан, мазкур битимнинг 53-моддасига асосан, ваколатли орган аризачидан, яъни ҳуқуқ эгаси ёки унинг вакилидан ҳуқуқларни суистеъмол қилишнинг олдини олиш мақсадида, жавобгар ва ваколатли органни етарли даражада ҳимоя қилиш мақсадида маълум бир кафиллик талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур кафиллик миқдори Қирғизистонда 10 000 евро этиб белгиланган, шунингдек Евроосиё божхона иттифоқига кирувчи мамлакатларда (Россия Федерацияси, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон) кафиллик миқдори юқоридаги миқдордан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шунингдек, товарларни божхона назоратида тўхтатиб туришнинг давомийлигига доир киритилган янги норма ТРИПС битимининг 55-моддасига мос тушади. 

Хулоса тарзида қайд этиш керакки, Божхона кодексига киритилган мазкур қўшимчалардан асосий мақсад интеллектуал мулк эгаларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини тўлақонли таъминлашдан иборат. Шунингдек, интеллектуал мулкни божхона назорати нуқтайи назаридан ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг ТРИПС битимига мослаштириб бориш келгусида мамлакатимизни ушбу халқаро ташкилотга аъзо бўлишида муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини оширади.

Абдумумин Юлдашов,

Тошкент давлат юридик

университети доценти, 

Фурқат Ўтапов,

Жамоат хавфсизлиги

университети мустақил изланувчиси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал мулк ҳимоясини таъминлашга доир ислоҳотларда божхона назоратининг тутган ўрни