Андижон давлат педагогика институтида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кунлик” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда Андижон туманидаги 35-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда қатор умумтаълим мактаблари битирувчилари иштирок этди. 

Тадбирда битирувчи ёшлар институтнинг таълим йўналишлари, факультетлари, ўқув аудиториялари, илмий ва амалий базаси, замонавий лаборатория ҳамда амалиёт хоналари билан яқиндан танишди.

[gallery-24139]

Ўқувчиларга олий таълим тизимидаги сўнгги янгиликлар, қабул жараёнларининг тартиби, таълим дастурлари, танлаган соҳаларининг истиқболлари ва касбий йўналишлар ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилди. Шунингдек, уларни қизиқтирган саволларга институт профессор-ўқитувчилари, мутахассислари батафсил жавоб қайтарди.

Тадбир давомида битирувчи ёшлар учун мотивацион суҳбатлар, очиқ мулоқот ва интерактив савол-жавоблар ташкил этилди. Ушбу жараёнда ўқувчиларга юртимизда ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш, пухта билим олиш муҳим эканлиги, бу  келажакда уларга ўзлари танлаган йўналишларда ўқиши, малакали мутахассис бўлиб етишиши учун мустаҳкам замин бўлиши таъкидланди. 

Тадбир битирувчиларга олийгоҳда таҳсил олиш, таълим йўналишларини танлаш, шу билан бирга, олий таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишиш имконини берди. 

Ф. Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институтда “Очиқ эшиклар куни”