Жорий йил 15 ноябрь куни Нукус давлат педагогика институтида ташкил этилган Ажиниёз музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмалари мутасаддилари, Туркия, Озарбайжон ва бошқа давлатлардан, шунингдек, республикадаги олий таълим муассасалари, илмий марказларидан таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар, нуроний устозлар, адабиётга ихлос қўйган ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг шу йилнинг 16-июлдаги “Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида шоирнинг юбилейи республика ва халқаро миқёсда кенг нишонланаётганлигини таъкидлади. Шоир асарлари нафақат қорақалпоқ ва ўзбек, шу билан бирга, турк, озарбайжон, инглиз ва бошқа тилларда янгидан чоп этилди. 

Музейнинг тантанали очилиш маросими байрамга уланиб кетди. Бу ерга ташриф буюрган ҳар бир инсон Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумотларга эга бўлади. Музейда Қорақалпоқ халқининг миллий кийимлари, мусиқа асбоблари, уй-рўзғор буюмлари, мадрасаларда ўқитилган китобларнинг нусхалари ўрин олган. Энг асосий кўзга ташланадиган экспонат бу Ажиниёз Қўсибой ўғлининг шажарасидир. Мазкур шажара институтнинг қорақалпоқ адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Марат Есебаев томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг самараси бўлиб, шу кунгача ишланган шоир авлодларининг бир бутун тизимлаштирилган қиёфаси ҳисобланади. 

Шунингдек, музейда институт ҳаётига бағишланган шу йил 90 йиллик тўйини нишонлаётган Қорақалпоғистон Республикасидаги дастлабки олий таълим муассасаси – Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти тарихи, бугуни тўғрисида сўз юритувчи экспонатлар, хронологик фотогалереялар, институтни бошқарган ректорларнинг портретлари ўрин олган. 

Тадбирда иштирокчилар музейдаги экспонатлар билан танишиб, уни ташкиллаштиришда меҳнат қилган фидоий инсонларга миннатдорлик билдирди. Меҳмонлар музейнинг эсдаликлар китобига ўзларининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди. 

Музейнинг очилиш маросими “Ўзбекистон – умумий уйимиз” мавзусидаги миллатлараро тотувлик ҳамда бағрикенглик байрамига уланди. Иштирокчилар байрам доирасида ташкил этилган институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларининг илмий ва қўл меҳнатлари, тасвирий санъат, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда қўлга киритган ютуқлари жамланган кўргазма билан танишди. 

Байрам тадбири институтнинг қобилиятли талабалари ҳамда “Тўмарис” халқ ансамбли аъзолари ижросидаги концерт дастури билан давом этди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институтда Ажиниёз музейи очилди