
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жорий йил 30 октябрдаги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасининг жорий йил 31 октябрдаги тегишли фармойишларига асосан туман-шаҳар ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 4-10 ноябрь кунлари бир ҳафталик ўқув йиғинларини ташкил этиш белгиланган эди.
Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Aндижон вилоятининг барча шаҳар-туманларидан белгиланган инспектор-психологлар ўқув йиғинига жалб қилинди.
Ўқув йиғинида инспектор-психолог ходимлар вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича билим ва малакасини оширмоқда.
[gallery-14468]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА фотомухбири