Инспектор фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди
Навоий вилояти Кармана туманида профилактика инспектори сувга чўкаётган фуқарони қутқариб қолди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, 62 ёшли А.Н. эҳтиётсизлик оқибатида мувозанатини йўқотиб, Алишер Навоий маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетади. Воқеа айни туш пайтида бўлгани учун уни ҳеч ким кўрмаган.
Фуқаро каналнинг қўшни Фарҳод маҳалласидаги қисмигача оқиб келган. Шу ҳудудда хизмат вазифасини ўтаётган катта лейтенант Сардор Дониёров ҳамда майор Ўткир Носиров тезкорлик билан уни қутқариб олган.

Ҳушсиз ҳолда сувдан олиб чиқилган А.Н.га профилактика инспекторлари томонидан берилган биринчи тез тиббий ёрдам туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинди.
ЎзА