Инсон ҳуқуқлари ҳақида сўз борганда, “Бир инсоннинг ҳуқуқи иккинчи инсоннинг ҳуқуқи бошланадиган жойгача давом этади”, деган фикрлар ҳам қулоққа чалинади.

Ҳақиқатан ҳам, инсон ҳуқуқлари – нафақат ҳуқуқ, эркинлик, қонуний манфаатлар ҳурмат қилиниши ва таъминланишини, балки бу борадаги бурч ҳамда мажбуриятларга ҳам қатъий амал қилинишини талаб этади.

Бошқа ҳар қандай маданиятлар қатори инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш, ривожлантириш ва юксалтириш учун, ўз навбатида, айни соҳада таълим ва тарбия бериш, билим ва кўникмаларни ошириш, тегишли ахборот ҳамда маълумотларни тақдим этишни тизимли йўлга қўйиш керак.

Негаки, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимга: инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия; ушбу ҳуқуқлар тўғрисида билиш ҳуқуқи; жамият ва ҳамжамиятларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишнинг усуллари ва воситалари киради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия барча ёшдагиларни қамраб оладиган ҳаётий жараёндир.

Шу маънода, Президентимизнинг  2023 йил 7 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури ва унинг ижроси бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангани улкан сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий қадам бўлди, десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Авваламбор, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш зарур, деган муҳим мақсад кун тартибига қўйилди. Бу, бир томондан, шу соҳада ҳозирги вақтга қадар муайян ишлар бажарилганини билдириши табиий.

Ҳақиқатан, сўнгги йилларда юртимизда давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби ўрнатилди. Миллий марказ ҳузурида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ходимлари учун инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил қилингани ҳам катта аҳамият касб этди.

Соҳадаги яна бир улкан натижа – “Инсон ҳуқуқлари” ихтисослиги бўйича юридик фанлар, социология фанлари йўналишида олий таълимдан кейинги таълим институти ташкил қилинганидир. Мазкур институт айни вақтда инсон ҳуқуқлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ҳамда ушбу йўналишда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.

Иккинчи томондан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим йўналишида эришилган ютуқлар билан кифояланиб қолмаслик керак. Билъакс, бу борада янги марраларни белгилаб олишимиз ва босқичма-босқич забт этиб бориш даркор.

Бугунги кунда аҳоли ўртасида умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва унга риоя қилиш тамойилларини оммалаштириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишини таъминлаш жараёнларига давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, таълим муассасаларини кенг жалб этиш зарурати юзага келди.

Олий таълим муассасаларида, академик лицей ва техникумларда инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари ва бола ҳуқуқларига оид ўқув курслари ва дарсликлар жорий этилганлик ҳолати ҳамда мазкур мавзуларнинг ўқитилиш сифатини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилган.

Унинг натижалари, афсуски, олий таълим муассасаларида “Инсон ҳуқуқлари” махсус ўқув курсини ўқитиш тўлиқ йўлга қўйилмаганини, қолаверса, молиялаштириш масаласи ҳал қилинмагани сабабли айни шу фанлар мутахассис бўлмаган ўқитувчилар томонидан ўқитилаётганини кўрсатди.

Бу омиллар, ўз навбатида, жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат ҳиссининг шаклланиши, халқаро ташкилотлар тавсияларининг бажарилиши учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари бўйича малакасини ошириш ишларини тизимли амалга ошириш зарурлигини яққол тасдиқлайди.

Давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш мақсади нечоғлик ҳаётий ва долзарб эканини, назаримизда, қисқача шундай ифодалаш мумкин.

Президент қарорида белгилаб берилган навбатдаги мақсад – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ижросини таъминлаш масаласидир. Албатта, бу ўринда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан мазкур дастурий ҳужжат ижроси мунтазам мониторинг қилиб борилаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Ўтган йил якунларига кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида белгиланган вазифаларнинг 85 фоизи бажарилган. Бу суръатлар, шубҳасиз, мазкур дастуриламал ҳужжатда кўрсатилган долзарб вазифалар ижросининг умумий ҳолатини ижобий баҳолашга имкон беради.

Ҳужжатда, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадига оид муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Бу ҳақда фикр юритганда, биринчи навбатда, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 7 июндаги фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ташкил этилгани ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори мазкур янги тузилманинг раҳбари этиб тайинланганини қайд этиш ўринлидир.

Маълумки, ҳозирги вақтгача БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2004 йил 10 декабрда эълон қилинган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг учта босқичи амалга оширилди. Ўз навбатида, 2020-2024 йилларда Жаҳон таълим дастурининг инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тўртинчи босқичи изчил бажарилмоқда.

Таҳлиллар Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини юртимизда амалга оширишга оид ишлар сифатини яхшилаш ва кўламини янада кенгайтириш зарурлигини кўрсатди. Бинобарин, Президентимиз тасдиқлаб берган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури бу борада улкан имкониятлар эшигини очмоқда.

Мухтасар айтганда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси эълон қилингандан сўнг халқаро ҳамжамият инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тан олди ва уларга риоя этилишини халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрлари ва механизмлари орқали тарғиб қилишни бошлади. Ушбу ҳуқуқлардан бири – таълим олиш ҳуқуқи – инсоннинг барча ҳуқуқларидан фойдаланиш учун бошланғич нуқтадир.

Шу маънода, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича умумжаҳон кампанияси бошланган муҳим бир даврда мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури қабул қилингани ва уни амалга оширишга қатъий киришилгани ўзига хос ёрқин рамзий маънога ҳамда чуқур мантиқий асосга эгадир.

Отабек НОРБОЕВ,

Фарида ҲАҚБЕРДИЕВА,

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази масъул ходимлари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсонни қадрлаш ва ҳуқуқларини таъминлаш мезонлари