Ўтган аср саноат инқилоби нефть билан чамбарчас боғлиқ, десак муболаға эмас. Зеро, энергия қуввати яратишда ҳар қандай муқобил манбага нисбатан, нефтни ўзлаштириш осон ва арзон. Шунинг учун ҳам нефть илғор саноатга эга мамлакатлар учун том маънода қора олтинга айлаган.

Кашф қилиниши қадим замонларга бориб тақалса-да, қора олтинни саноат усулида қазиб олиш, қайта ишлаш ва кенг фойдаланиш XIX асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Аниқроғи, айнан ўша пайт,  яъни 1859 йил нефтни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш – нефть саноати пайдо бўлди. Шу йили Пенсильвания штатидаги биринчи нефть ишлаб чиқарувчи “Pennsylvania Rock Oil” компанияси ташкил этилди. Аввалига керосин, стол лампаси учун мой ишлаб чиқарилди, кейин автомобилсозлик, темир йўл транспорти ва авиация ривожланиши туфайли ёнилғи сифатида нефтга талаб ошди. Шундан буён анча вақт ўтди, бу орада жаҳон бозорига нефть чиқарувчи мамлакатлар хазинаси олтинга тўлди, халқининг ҳаёти фаровонлашди. Ҳозирча нисбатан арзон бўлган газ ҳам нефтни бозордан сиқиб чиқара олмаяпти, чунки жаҳон иқтисодиёти учун нефть асосий ва энг самарадор бозор ҳисобланади. Соҳада фаол талаб ва таклиф, юқори рақобат, илғор тартибга солиш механизми мавжуд. Нефть конига эга давлатлар бозор талабидан келиб чиқиб, узоқ муддатли стратегия тузади, бюджетни режалаштиради.

Бинобарин, бу ҳаётда инсон истеъмол қиладиган  ҳамма нарсанинг охири бор, дейишади. Бу гап, табиийки, қора олтинга ҳам тегишли. Шундай экан,  инсоният нефтга қанчалик тобе ва бу маҳсулотдан бутунлай воз кеча оламизми, деган саволлар туғилиши ҳам табиий...

Қора олтиннинг туби кўринмаяпти, чоғи...

Нефт захираси қачон тугаши мумкин, умуман тугайдими? Айрим экспертлар шу масалага тўхталар экан, “Йўқ”, деган фикрни илгари сурмоқда. Масалан, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети илмий ходими Артём Козионовнинг таъкидлашича, нефть захираси тугамайди, бунинг беш сабаби бор.

Нега? Козинов бунга сабаб сифатида ҳалигача олимлар нефть қандай ҳосил бўлишини билмаслигини пеш қилади. Бу ҳақда икки назария мавжуд: органик ва ноорганик. Биринчи фараз тарафдорлари углеводород қадимда юқори ҳарорат ва босим таъсирида органик модда ва планктондан пайдо бўлган, деб ҳисоблайди. Иккинчи гуруҳ фикрича, нефть мураккаб кимёвий реакция натижасида Ер мантиясида кенг чуқурликда ҳосил бўлган. Бинобарин, ҳар икки назария нефть қайта тикланадиган унсур эканини айтади.

Нефть ҳар доим ҳам қазиб олинган жойда пайдо бўлмаган. Қолаверса, бу моддани керакли миқдорда қайта-қайта ишлаб чиқариш имкони мавжуд. Инсоният ер юзидаги нефть захирасининг ярмидан камини ўзлаштирмоқда. Конларда жадал ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эса-да, биз углеводородларнинг нисбатан оз қисмини ўзлаштиряпмиз. Аниқланган барча конлардан хом ашё олинавермайди. Манзилларнинг кўпчилиги ҳали яхши ўрганилмаган, ўзлаштирилмаган. Ҳали кашф қилинмаган конлар кўп. Гап шундаки, нефть қазиб олиш ОПЕК, Халқаро энергия агентлиги каби халқаро ташкилотлар томонидан чекланган.

Нефть ва муқобил энергия манбалари

Табиатда энергия олса бўладиган яна кўп манбалар мавжуд. Айнан энг кўп истеъмол қилувчи давлатлар энергия ишлаб чиқаришнинг шундай муқобил манбаларини экологик жиҳатдан маъқул кўришмоқда ва саноатини муқобил энергия манбаларига мослаштирмоқда. Муқобил манбаларга ўтилишининг яна бир сабаби айрим экспортчи мамлакатлар нефтдан геосиёсий мақсадда фойдаланаётганида.

Гидроэнергетика қайта тикланадиган энергия манбаларининг асосий йўналиши ҳисобланади, чунки сув  энергия манбаидир. Сувдан энергия олишнинг энг кенг тарқалган усули тўғон сувини турбина ёрдамида айлантиришдир. ГЭСнинг энг юқори қуввати йилига 30-40 тераватт-соатни ташкил қилади. Афсуски, бу усул сув омборидаги сув сатҳи ўзгариши, кислород камайиши, балиқ уруғланиши даври бузилишига сабаб бўлиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун ҳам турли салбий оқибатларни келтириб чиқаради.

Энергия олишнинг яна бир усули – шамол турбинани айлантиради ва ток ишлаб чиқаради. Шамол ёрдамида энергия ишлаб чиқариш сувга қараганда анча арзон бўлиб, бунда турбина ер юзасидан анча баландда жойлашади. Яъни, паст текисликдаги ердан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкони сақланиб қолади. Масалан, 2050 йилга бориб Дания, Германия ва Нидерландия денгизда сунъий орол қуриш ва ўша ерда йилига 100 Гигаватт/соат энергия ишлаб чиқарадиган шамол электр станцияси жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу лойиҳанинг ҳам камчилиги бор – шамолнинг беқарорлиги. Қолаверса, шамол аҳоли манзилидан узоқда яхши эсади, яъни энергияни етказиб бериш масофаси билан боғлиқ муаммо ҳам пайдо бўлади.

Энергиянинг, деярли, туганмас манбаларидан бири сифатида қуёш энергияси эътироф этилади. Табиийки, айни энергиянинг манбаи – Қуёш. Бундай станциялар турли йўллар билан яратилиши мумкин. Масалан, қуёш нурини энергияга айлантирадиган батарея ёрдамида энергия тўплаш имкони бор. Иккинчи усул анча содда ва оммабоп, аммо аксар шимолий ҳудудларда манбани энергия билан тўлиқ таъминлаш учун қуёш нури етарли эмас. Ҳатто, ўта серқуёш жойда ҳам кун ва мавсум ўзгаради, энергия ишлаб чиқаришда номутаносиблик юзага келади.

Тўлқин энергияси денгиз тўлқинидан олинади. Бундай усулда махсус модуллар тўлқинда тебранади ва ҳаракатдан энергия ҳосил қилади. Бундай станция арзон электр энергияси ишлаб чиқариш баробарида бинони, шунингдек, кўприк ва таянчни вайронагарчиликдан ҳимоя қилади. Фақат маҳсулдорлик йилига атиги 2 Тераватт-соатни ташкил этади. Бунинг устига сув транспорти учун хавф яратади, сувдаги мавжудотни қўрқитадиган шовқин чиқаради. Шунингдек, Геотермал энергия манбаи ҳам мавжуд.

“Enerdata” таҳлил компанияси маълумотига кўра, бугунги кунда Норвегияда электр энергиясининг 97 фоизи, Янги Зеландия ва Бразилияда 80 фоизга яқини, Германия, Италия, Испания ва Буюк Британияда 30-40 фоизи муқобил манбалардан ишлаб чиқарилмоқда.

Қайта тикланадиган энергиянинг камчилиги ҳам бор, албатта. Бундай энергияни ишлаб чиқариш арзон, лекин узатиш қиммат. Халқаро энергетика агентлиги маълумотига кўра, шамол энергиясини узатиш кўмирникига нисбатан 3 баробар қиммат. Худди шундай ҳолат ядровий энергияга ҳам тегишли. Бу жараён, шунингдек, энергияни қайта тикланадиган манбалардан фойдаланган ҳолда, фақат аҳоли манзилидан, яъни асосий истеъмолчидан узоқда ишлаб чиқариш мумкинлиги билан ҳам боғлиқ.

Бутун энергия узатиш инфратузилмасини қайта қуриш керак, дейди айрим мутахассислар. Бунга сабаб манбаларнинг беқарорлиги экан. Масалан, шамолдан фақат 25-35 фоиз, қуёшдан 10-25 фоиз энергия олиш мумкин. Бундай тармоқларда назорат даражаси анча паст бўлиб, қувватни барқарорлаштириш қийин. Замонавий аккумулятор қайта тикланадиган энергия манбасидан етарли энергия тўплай олмайди. Яъни аккумуляторни станция ишламай қолгандагина ишлатиш мумкин. Ва ниҳоят, энг муҳими -  муқобил энергия манбаси ҳали мавжуд эҳтиёжни қоплай олмайди. Айни пайт бундай қувватнинг асосий устунлиги экологик тозалиги ва тез янгиланишида.

Хуллас, нефтдан қачон воз кечамиз? Бу саволга жавоб бериш мушкул, чунки  бугунги кунда нефтьэнг кўп ишлатиладиган ёнилғи сифатида ҳали 1-ўринда. Нефтнинг умумий истеъмолдаги улуши 31 фоиз, яъни кўмир, газ ва қайта тикланадиган манбалардан юқори. Шу билан бирга бу кўрсаткич саноат иқтисодиёти энг юқори чўққига чиққан 1970-йиллар бошига қараганда 14 фоиз паст. Камайиш тенденцияси келгусида ҳам давом этади, чамаси: баъзи экспертлар фикрича, 2050 йилга келиб хом нефтга талаб кунига 14 миллион баррелгача камаяр экан.

Технология тараққиёти тўхтаб турмайди: муқобил энергия манбаларини ривожлантириш устида изланиш давом этаверади ва алал оқибат инсоният бутунлай “яшил” энергия ўтади.

Интернет материаллари асосида

С.Раҳимов тайёрлади.

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсоният қачон нефтдан воз кечади?