Инсоният глобал эпидемиялардан огоҳлантирилмоқда
Халқаро ҳамжамият келгусида инсоният дучор бўлувчи глобал эпидемияларга пухта тайёргарлик кўриши лозим.
“ТАСС” Халқаро иқтисодий тараққиёт ва хавфсизлик форуми раиси Цзэн Вэйсюннинг шундай нуқтаи назарини баён қилди.
“Албатта, биз янги коронавирус пайдо бўлиши сабабига аниқлик киритамиз. Лекин гап унга қарши қандай чора қўллай олишимизда. Янги пандемияларнинг келиши муқаррар”, дейди у Чанша шаҳрида бўлган биринчи халқаро форумда.
Форум раҳбари инсоният тўртинчи саноат инқилоби бўсағасида тургани ва бу эса, аввалгиларидан тубдан фарқланишини айтди.