ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида ҳуқуқ-тартибот, мудофаа ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Косонсой тумани Гулбоғ маҳалласида истиқомат қилувчи, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган 95 ёшли Ҳамидулло ота Абдуллаев хонадонига ташриф буюрди.

Ҳамидулло ота Абдуллаевга давлатимиз раҳбарининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди, “Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медали, пул маблағи ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. 

[gallery-23257]

Самимий суҳбат давомида суронли йиллар эсга олиниб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик қадри ҳақида сўз юритилди. 

Ҳамидулло ота бугунги кунда кекса авлод вакилларига ва меҳнат фахрийларига яратилган шароит, эътибор ва ғамхўрликдан ғоят миннатдор эканлигини билдирди. 

Йўқловлар давом этмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ