Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Судьялар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этган тадбир мансаб ваколатини суиистеъмол қилишнинг аччиқ оқибатлари акс этган видеофильм намойиши билан бошланди. Тизимнинг тегишли жазо ўтаётган собиқ вакиллари афсус-надоматлари судьялар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳам ўзига хос сабоқ вазифасини ўтади.

Судья шахсияти, унинг одоб-ахлоқи ва ҳаёт тарзи нафақат ҳуқуқий қарорларни қабул қилиш жараёнида, балки жамиятда адолатга бўлган ишончни шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. 

Учрашувда мамлакатимизда изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида суд ҳокимияти нуфузини ошириш ва судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаб, уларнинг ижтимоий муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Судьяларнинг мажбуриятлари ва Судьялар одоби кодексига риоя этилишида малака ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириб, қўшимча чоралар кўриш зарурияти хусусида сўз юритилди.

Қайд этилдики, сўнгги йилларда суд тизими, судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилаётган эътибор судьялар ҳамжамияти аъзолари зиммасига улкан масъулият юклайди. Бундай масъулият судьядан қатъият, қасамёдга содиқлик ва ҳалолликни талаб этади.

Шунингдек, очиқ мулоқотда интизомсизликка йўл қўймаслик, ишларни кўришда процессуал муддатларга риоя этиб, ўз вақтида қонуний кўриб чиқиши уқтирилди. Ҳар бир иш замирида инсон тақдири, ҳақ-ҳуқуқи ётгани ҳамиша эътиборда бўлиши шартлиги, суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятида турли аралашувларнинг олдини олиш, тизимда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини янада ошириш, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида фикр алмашилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон тақдирига бефарқ бўлмаслик лозим