Инсон ресурсларини бошқариш фаолияти рақамлаштирилмоқда
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимликларидаги инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида hrm.argos.uz электрон дастури ишга туширилди.
Ҳозирда мазкур электрон тизимга 4 мингга яқин ташкилотлар уланган бўлиб, агентлик ва “UZINFOCOM” ҳамкорликда тизимда ишлаш бўйича инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун график асосида семинарлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимликларидаги инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Унда кадр ишини рақамлаштиришнинг аҳамияти, электрон дастур билан ишлаш механизмлари тушунтирилди.
ЎзА