Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар хатлови ўтказилиб, ногиронлиги бўлганларга ногиронлик аравачалари ва реабилитация воситалари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Тожибоева йиғилганларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик тилади.  

–Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тўлақонли ҳаёт тарзини юритишига кўмаклашиш, уларга зарур шароитлар яратишга доимий эътибор қаратилган, – деди вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Тожибоева. – Бугунги тадбирда  ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламаси, ҳасса ва  қўлтиқтаёқ, юриш мосламалари топширилди.  

Ш.Суяров, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон қадрини улуғлаш олий мақсад