Янги Ўзбекистон стратегиясида “Инсон қадри учун” деган тамойилнинг бош мезон этиб белгилангани ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилмани ташкил этишга асос бўлмоқда.

Бугун давлат хизматлари халқимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланди, десак хато бўлмайди. Президентимиз ташаббуси билан аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш борасида Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилгани, қисқа фурсатда аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сони ва сифатини ортишига, янгидан янги хизмат турларини жорий этишга олиб келди.   

Давлат хизматлари агентлигининг 4 йиллиги ҳамда Бош Қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида “Инсон қадри учун хизмат қиламиз” мавзусида тантанали тадбир ўтказилди.  Унда Тошкент вилояти “Келажак лидерлари” клуби фаоллари, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Қайд этилганидек, ўтган қисқа давр мобайнида ушбу тузилма нафақат тадбиркорларга, балки бутун халқимизга тезкор ва сифатли хизматларни кўрсатувчи ишончли идорага айланди. Марказлар орқали кўрсатилаётган хизматлар  бюрократия ва коррупцияни камайтиришга, вақт ва маблағларни тежашга, қолаверса, иш унумдорлигини ошишига хизмат қилмоқда.  

Меҳнатлари эътироф этилган ҳар бир инсоннинг ўз ишига бўлган меҳри ва шижоати янада ошишига шубҳа йўқ. Тадбирда аҳолига ситқидилдан хизмат қилаётган, касбига садоқат ва фидойилик билан ёндашаётган соҳа ходимлардан бир гуруҳи эътироф этилиб, бошқарманинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
Тадбирда йил давомида “Энг кўп давлат хизматларидан онлайн фойдаланган фуқаро”, “Энг кўп ФҲДЁ хизматидан фойдаланган фуқаро”, “Энг фаол журналист” номинациялар бўйича ғолибларга ҳам диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Шунингдек, халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончи ва розилигини оширишга, давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг ривожига қўшаётган ҳиссаси учун “Тошкент ҳудудий электр тармоқлар” АЖ корхонаси жамоаси Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Шунингдек, Оққўрғон туман Давлат хизматлари маркази  ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ҳудуддаги “Моно марказ” биносида 7-10, 11-14, 15-18 ёш тоифасида “CHESS_CUP” шахмат турнири ўтказилди. Мазкур мусобақада ўз иқтидори ва салоҳиятини синаш мақсадида келган 200 нафардан ортиқ “Ақл гимнастикаси” ишқибозлари ўзаро куч синашди.  Муросасиз ва кескин руҳда ўтган шахмат турнирида Элбек Эшимов, Дилмурод Абдужалолов, Ҳайитбек Холматовлар фахрли биринчи ўринни, Дурдона Абсаматова, Чарос Эгамбердиева, Нурғази Тазабековлар иккинчи ўринни қўлга киритди. Зафарбек Муҳиддинов, Нурлан Жаинбоев ва Феруз Холмирзаевлар учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти  бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгашининг диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

А. Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон қадри учун хизмат қиламиз