Термизда “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотига бағишланган тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама этилди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мутасаддилари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, нодавлат–нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Маманов, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати С.Абдураимов, “Тараққиёт стратегияси” марказининг бўлим бошлиғи Ж. Шарипов, А. Холбеков, Олий Мажлис Сенати аъзоси А. Соатов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими раҳбари Г. Амирова, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошармаси бошлиғи З. Тўраев ва бошқалар “Инсон қадри” онлайн порталининг ишлаш механизми ва аҳамияти, Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритди.

Таъкидландики, “Инсон қадри” онлайн портали Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларининг жойлардаги ижроси натижаларини кенг аҳоли қатламига етказиш, унинг жойлардаги ижросида аҳолининг бевосита иштирокини таъминлаш учун ташкил этилган. Бунда кенг жамоатчилик “davlatdasturi.uz” онлайн платформаси орқали Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни бевосита кузатиб бориши, Давлат дастурининг ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдириши учун қулай имконият яратилган.

Шунингдек, Давлат дастури ҳар бир бандининг ижро ҳолатини батафсил ўрганиш имконияти яратилгани масъул мутасаддиларда унинг бажарилшига доир ҳисобдорликни оширади. Амалга оширилган ислоҳотларни мазкур портал орқали ўз ҳаётида ҳис қилиши керак бўлган фуқаролар шахсий муносабатларини фото, видео ёки электрон ҳужжатларни юклаш орқали ҳам жўнатиши мукин. 

Бу каби қулайликлар жамоатчиликнинг Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг мониторинги ҳамда амалга оширилишидаги тизимли иштирокини таъминлаш ва натижадорлигини баҳолашга хизмат қилади.

Порталга Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси натижалари бўйича инфографик маълумотлар, видеоролик ва таҳлилий шарҳларга оид маълумотлар киритиб борилиши кенг жамоатчиликнинг Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури доирасида олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини оширади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси ва мазкур ҳужжатнинг умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш, жамоатчилик фаоллигини янада оширишга эътибор қаратилди. “Инсон қадри” онлайн портали ва Конституциявий қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама этилди. “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотига оид видеоролик намойиш этилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Инсон қадри”: онлайн платформа тақдимоти Сурхондарёда