Бухоро вилояти Шофиркон тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ўтказилган хатлов натижасида аниқланган муаммолар ҳамкор ташкилотлар томонидан ўз ечимини топмоқда.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими негизида “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ишлаб чиқилган. Унга кўра маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича туман штаби ташкил этилган. Хотин-қизлар муаммоларини бартараф этишда мазкур тизимлар ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида муайян ишлар амалга оширилмоқда.  

Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда олиб борилган ҳамкорлик асосида реабилитация воситалари олишга муҳтож 66 нафар фуқаро аниқланди.  

Шофиркон тумани ҳокими Алишер Файзиллоев бошчилигида “Оила ва хотин-қизлар мақсадли жамғармаси” томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан тумандаги ногиронлиги бор, реабилитация воситаларига муҳтож бўлган фуқароларга зарур анжомлар топширилди.  

– Ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш, меҳр ва мурувват кўрсатиш азалий қадриятлардан бири  ҳисобланади,  – дейди туман ҳокими Алишер Файзиллоев. – Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан уларга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам эътиборлидир. Зеро, бу мамлакатимизда инсон қадри, манфаати барча нарсадан устун тамойили устуворлигидан далолат беради.  

Юртимизда кексалар, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат ва жамиятимизнинг доимий ғамхўрлиги остида. Айниқса, кейинги йилларда уларга муносабат тубдан ўзгарди ва ижтимоий муҳофазаси янада мустаҳкамланди. Бу борада туманда ҳам кенг кўламли ишлар  амалга оширилиб, ногиронлиги бўлган шахслар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.  

Шунингдек, туман ҳокими бошчилигида оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Турсуной Йўлдошева,  Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Дилором Ғаффоровалар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ҳолидан хабар олди.  

Жўйнавлик Зуҳра Ҳайдарова, Бахтигул Ахтамовалар ҳамда искогарелик Ҳаловат Бозоровалар хонадонида бўлган масъуллар уларнинг саломатлиги, яшаш шароити билан танишди. Имконияти чекланган бу фуқароларнинг кўнглини кўтарган туман раҳбари уларга ногиронлик аравачаларини топширди.  

Худди шу каби ногиронлиги бўлган 15 нафар хотин-қизларга ногиронлик аравачалари, 4 нафарига эса эшитиш мосламалари берилди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон қадри, манфаати барча нарсадан устун