Инсон капитали энг қиммат бойлик ҳисобланади. Шу боис, юртимизда инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ҳар бир фуқаронинг меҳнати, билим ҳамда кўникмаси қадрланадиган, тан олинадиган янги тизим шакллантирилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишда туб бурилиш ясади. Мазкур қарор асосида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилди.  

ЎзА мухбири марказ директори Анвар Аллаберганов билан қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди.  

– Миллий малака тизими жорий этилишига қандай зарурат бўлган? Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид қарори қабул қилинганидан кейин тизимнинг асослари қанчалик такомиллаштирилди?

– Ўзбекистон инсон капиталига асосланган тараққиёт модели сари йўл олмоқда. Бунинг замирида эса албатта, билим, кўникма ва тажриба ҳамда уни холис баҳолашга асосланган тизим бўлиши шарт. Ана шундай эҳтиёждан келиб чиқиб, миллий малака тизимини шакллантириш – шунчаки янги ғоя эмас, балки ижтимоий, иқтисодий ҳамда таълимий барқарорликни таъминлашга қаратилган зарурат эди.

Илгари меҳнат вазифасини бажаришга етарли билим ва кўникмага эга шахсларни ишга қабул қилишда расмий ҳужжат учун ўқиш талаб этилган. Бу эса ортиқча вақт ва молиявий ресурсларни сарфлашга олиб келган. Айни пайтда норасмий ўзлаштирилган билим ҳамда кўникмаларни баҳолашдан ўтказиш орқали расмий тан олиш тизими яратилди.

Таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаларини қабул қилиш борасида кенг имкониятлар яратилди.

– Халқаро стандартлар асосида машғулотлар, касб ва лавозимлар миллий классификаторини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Касблар, лавозимлар ва машғулотларни тўғри, аниқ, замон талабларига мос равишда таснифлаб бериш, тараққиёт учун жуда муҳим вазифа. Бу меҳнат бозори ҳамда таълим тизимини ягона тилда “сўзлаштириш”га қаратилган ислоҳотлар силсиласининг узвий қисмидир. Шу сабабли, янги миллий классификаторни яратиш – инсон меҳнатини холис, аниқ, шаффоф ва халқаро андазаларга мос баҳолашнинг муҳим мезони бўлади.

Бу борада маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамкорлигида турли тармоқларда мавжуд касблар таҳлил қилинмоқда. Касбларнинг вазифа доираси, талаб этиладиган кўникма ва малака, уларнинг мақоми ҳамда аҳамияти қайта кўриб чиқилмоқда.

Янги классификатор электрон форматда ишлаб чиқилади. Бу келажакда меҳнат бозори, таълим муассасалари, касбий баҳоловчилар, корхоналар учун ягона маълумот манбаи сифатида хизмат қилади.

Янги миллий классификаторнинг халқаро стандартлар билан уйғунлиги Ўзбекистон фуқароларининг касбий малакасини чет элда ҳам тан олинишига эришишдан иборатдир. Бу эса, хорижда ўқиш ёки ишлашни режалаштираётган ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очади.

– Малака рамкалари, касбий стандартлар ва малака талабларини иш берувчилар талаблари асосида ишлаб чиқиш вазифаси бажарилдими?

– Ҳар бир тараққиёт сари интилаётган мамлакат ҳаётида битта савол доимо ўртага чиқади: биз қандай инсонларни тайёрлаяпмиз – меҳнат бозори эса кимларни талаб қилмоқда?

Бунга жавобан айтиш мумкинки, Ўзбекистон бугун янгича фикрлайдиган, рақобатбардош ва мутахассислиги билан нафақат маҳаллий, балки халқаро меҳнат бозорида ҳам ўз ўрнига эга бўлган етук мутахассисларни етиштиришни мақсад қилган. Шу туфайли, жорий этилаётган миллий малака тизими – бу фақат таълим билан иш жойи ўртасидаги кўприк эмас, балки ҳар бир касб учун аниқ, адолатли, иш берувчи талабларига жавоб берадиган мезонлар мажмуаси ҳамдир.

Бизга маълумки, бундан бир неча йиллар аввал тизимда мутахассисларни тайёрлаш “таълим стандарти” асосида амалга оширилган. Лекин таълим муассасаларида берилган билим ҳар доим иш жойида талаб этиладиган кўникмаларга мос келмас эди.

Президент қарори ва унинг ижросини таъминлашга қаратилган ҳужжатларда шу муаммоларга аниқ ечим сифатида малака рамкалари, касбий стандартлар ҳамда малака талабларини иш берувчилар иштирокида ишлаб чиқиш, шу билан бирга, ривожлантириш топширилди.

Миллий малака рамкасида ҳар бир даражадаги мутахассисдан нималар кутилмоғи, қандай билим ва кўникма (маҳорат)га эга бўлиши, масъулият ва мустақиллик даражаси аниқ белгиланган.

Бу – таълимни меҳнат бозорига яқинлаштиришдаги муҳим қадам. Бугунги кунда ҳар бир соҳада малакали мутахассислар ҳамкорлигида касбий стандартлар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳужжатда касб эгасининг асосий вазифалари, керакли билим ва кўникмалари қандай бўлиши кераклиги акс эттирилмоқда.

– Янги авлод касбий стандартлар асосида меҳнат муносабатларини тартибга солиш, олий ва профессионал таълим дастурларини такомиллаштириш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишда институт қандай ўрин тутмоқда?

– Замон шиддати кундан кунга ўзгариб, илм, фан, технология ҳар куни янгиланмоқда. Меҳнат бозоридаги талаб эса кечаги эмас – у бугунгига, эртангига қараб шаклланяпти. Бундай шароитда мутахассис тайёрлаш, касб эгаларини янги мезонлар асосида баҳолаш ва уларнинг салоҳиятини иш берувчилар талабига мослаштириш – давлат сиёсати даражасидаги муҳим вазифадир.

Ушбу вазифаларни бажариш институтимизга юкланган ва бу борада ташкилотимиз малака тизимини мувофиқлаштирувчи регулятор вазифасини бажармоқда.

Институт бу борада Республика кенгаши, тармоқ кенгашлари ва малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминламоқда. Тармоқ малака рамкалари, касбий стандартлар ва баҳолаш воситаларининг ишлаб чиқилиши бўйича умумий назоратни амалга ошириш, уларни экспертизадан ўтказиш ва жорий этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириб бормоқда.

Таълим дастурларини тегишли касбий стандартлар ёки малака талабларига мувофиқлиги бўйича хулосалар берилмоқда. Малакаларни баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш, фаолиятини мониторинг қилиш, уларнинг реестрини юритиш ва зарур ҳолларда уларга услубий ёрдам кўрсатиш вазифаларини бажармоқда.

Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси жорий этилган. Миллий малака тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда бу борада услубий хизмат кўрсатиш, тармоқ кенгашлари аъзолари ва малакаларни баҳолаш марказлари ходимларининг малакасини ошириш ишлари йўлга қўйилган.

– Малакаларнинг халқаро миқёсда тан олиниши, миллий малака даражаларининг илғор хорижий давлатлар малака даражалари билан интеграция қилиниши қандай таъминланмоқда?

– Малакаларнинг халқаро миқёсда тан олиниши, миллий малака даражаларининг илғор хорижий давлатлар малака даражалари билан интеграция қилинишини таъминлаш Миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган.

Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида халқаро илғор тажрибаларни жорий этиш учун ЮНЕСКО, ETF – (European Training Foundation), France Compétences (Франция) каби қатор халқаро тан олинган ташкилот экспертларининг тавсиялари асосида малака тизими жорий этилмоқда ва доимий такомиллаштириб борилмоқда.

Бу эса бевосита Ўзбекистон ёшларининг, иқтисодий фаол фуқароларнинг маҳаллий ва хорижий меҳнат бозорларида муносиб рақобат қилиши, таълим натижалари ва малакаларининг тан олиниши, меҳнат бозорига осон мослашиш, профессионал мобилликнинг ошишида муҳим роль ўйнамоқда.

Пировард натижада, уларнинг даромадлари ошиши, меҳнат бозорига киришда ёки фаолият йўналишини ўзгартиришда харажатларни камайтириш, истиқболли ва талаб юқори бўлган лавозимларни эгаллашига йўл очилмоқда.

Энг муҳими, меҳнат бозоридаги сифатли меҳнат ресурсларини ривожлантириш тизими мавжудлиги туфайли мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга эришилади.

ЎзА мухбири Норгул Абдураимова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон капитали: салоҳият, билимни қадрлаш ва тан олишга оид янги тизим асосида кучайтирилмоқда