“Тил билган эл билади”, деб бежиз айтишмаган донолар. Бугун хорижий тилни ўрганиб, дунёнинг нуфузли таълим даргоҳларида ўқиётган, илмий тадқиқот олиб бораётган, машҳур компанияларда фаолият юритаётган юртдошларимиз талай.

ЎзА “Тенгдошим” лойиҳаси орқали шундай илғор юртдошларимиз ҳақида ҳикоя қилиишда давом этади. Бу галги қаҳрамонимиз – саккиз йилдан бери Ҳиндистонда яшаётган Ферузбек Саидов.

Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган Ферузбек 28 ёшда, Ҳиндистоннинг Халқаро Османия университетининг 2020 йил бакалавр, 2023 йил магистратура босқичини тамомлаган. Айни пайт мазкур университетда “Халқаро иқтисод” йўналиши бўйича докторантура босқичида грант асосида таҳсил олмоқда. Рус, инглиз, форс ва ҳинд тилларини билади.

Ишонч ва қатъият туфайли хорижда ўқишни танлаганман

– Ҳиндистонни мўьжизалар диёри, дейиш мумкин. Кўҳна Шарқнинг энг қадимий юртларидан бири ҳисобланмиш бу замин Аградаги ҳақиқий муҳаббат рамзи – “Тож маҳал” билан машҳур. Айниқса, Кашмир тоғи улуғворлиги, Ҳинд океанига туташ Ганг дарёсининг сокин тўлқини, оқ йўл-йўл чизиқли Бенгал йўлбарси наъраси, Бангалорнинг қўлга ўргатилган улкан филлари, Ассам водийсидаги бепоён чой далалари, пешонасига синдур суртган Гужарат гўзаллари, Ҳайдарободнинг биряни, пури, бажжи номли зиравор таомлари ҳақида соатлаб тўлқинланиб гапириш мумкин.

Мен ўқийдиган Османия университети давлатга қарашли бўлиб, 1918 йил ташкил этилган. Айни пайт бу ерда 10 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, олийгоҳимиз дунё университетлари “TOP-1000” рейтингига кирган.

Элликка яқин давлат ёшлари таьлим оладиган университетимизда дарс инглиз тилида олиб борилади. Факультетимизда Бангладеш, Непал, Туркия, БАА, Хитой, Кения, Парагвай, Руминия, Зимбабве, Қатар, Латвия, Сенегалдан келган курсдошларим бор. Гарчи бошқа миллат вакиллари бўлса-да, улар билан дўстлашиб кетганмиз.

Мактабда тил ва адабиёт, тарих, инглиз тили, география фанларига жуда қизиқардим. Табиийки, китобда ўқиган, дарсда эшитган масканларни ўз кўзларим билан кўришни хоҳлаганман. Онам ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлгани учун уйимизда бадиий китоб кўп эди. Оилавий муҳит сабабми, китобга меҳрим бўлакча. Ёшлигимда завқ билан мутолаа қилиб, фан олимпиадаларига ўзгача иштиёқ билан қатнашардим ва орзуларим бир кун келиб албатта амалга ошишига ишонардим. 2012-2015 йиллар ЎзМУ қошидаги С.Сирожиддинов номли академик лицейда ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида таҳсил олдим. Ўзимга бўлган ишонч ва қатъият туфайли хорижда ўқишни танлаганман.

Тўғриси, бошида Ҳиндистонга кўникиш осон кечмади. Илк бор келганимда аэропортдаёқ ғалати ҳид туйганман. Кўча тоза эмас. Ҳатто, мамлакат пойтахти Деҳлидан Aссамгача озодаликка деярли эътибор беришмайди. Шу билан бирга, Гоа, Мумбай, Калькутта, Орисса, Ченнай, Керала, Aмритсар, Пуна, Мадурай, Барелли, Канпур каби ҳудудларда диққатга сазовор, ҳайратланарли жойлар кўп.

Ҳиндлар жуда босиқ, унча-мунчага асабийлашмайдиган халқ. Катта йўлда сигнал чалинса, жаҳл қилишмайди, индамай кетаверишади. Aксарият ташкилотларда иш вақти соат 11 да бошланади ва 17 да тугайди. Очиғи, ҳиндларнинг ишни жуда секин бажариши менга ёқмайди. Вокзаллар, автобус бекатларида уйи йўқ бечораларни тез-тез учратасиз. Улар орасида қариялар, аёллар ва ҳатто ёш болалар ҳам кўп.

Таълимда талаб кучли

– Ҳиндистон бошқа давлатларга қараганда анча арзонлигини кўпчилик билса керак. Цитрус мевалар деярли текин, кийим-кечак ҳам жуда арзон. Юрак фаолиятидаги муаммо, кўз касалликлари, жигар циррози каби хасталикларга шифохонада жарроҳлик амалиёти пайти шифо топилаётгани бу мамлакат шифокорлари кучли эканидан далолат.

IТ мутахассислари ҳам жуда кучли бу юртда. Биргина Телангана штатидаги Ҳайдаробод шаҳрида ахборот технологияларига ихтисослашган алоҳида шаҳарча – “Hitech City” бунёд этилган.

Ҳиндистоннинг таълим соҳасидаги ижобий тажрибасидан ҳам намуна олиш мумкин. Бу давлат таълим тизимининг бизникидан фарқли томонлари кўп. Мактаб таълими шакли 12 синфгача, олий таълим 3 йил, магистратура эса 2 йил. Умумий таълим асосан, пуллик бўлиб, кўп камбағал оилалар фарзандлари иложсизликдан ўқий олмайди. Университет ва коллежларда ҳар бир интернал ёки экстернал имтиҳон қўлда ёзилади. Имтиҳон пайти талабага муайян вақт берилади, назоратчи жараённи кузатиб туради. Мобил алоқа ёки китобдан фойдаланиш мумкин эмас. Мабодо, “шпаргалка” билан ушланса, талаба ўша заҳоти имтиҳон хонасидан чиқариб юборилади ва қоида бузилганлиги тўғрисида протокол тузилади. Энг қийин томони, топшираётган фанингизни келаси семестрда қайта ёзишингизга тўғри келади. Хуллас, ўқишга яраша талаб ҳам кучли.

Хорижлик талаба учун ўқиш арзон

– Ҳиндистонда талаба сифатида ҳам ўқиб, ҳам ишлаш анча қулай. Бир ойлик харажатга эътибор қаратамиз: талабалар турар жойи ўртача 30 доллар атрофида, ўқиш нархи университет ва йўналишга қараб йилига 500 доллардан бошлаб 5000 долларгача, маҳаллий транспорт (рикша)га ўртача 20-25 доллар кетади, озиқ-овқат ва қўшимча харажат учун 50 доллар сарфлаш мумкин. Хорижлик талаба маҳаллий қонун-қоида бўйича ҳафтасига 20 соат ишлаши мумкин.

Ҳиндистонда ўқимоқчи бўлган ёшларга маслаҳатим, аввало, инглиз тилини чуқур ўрганишсин. Сабаби, бу ердаги нуфузли университетларда дарс инглиз тилида ўтилади. Бундан ташқари, жамоат жойида, транспортда юрганда кўпчилик ҳиндлар инглиз тилини билади. Ҳинд тилини келгандан сўнг қўшимча тарзда ўрганиб олса ҳам бўлади.

Университетлар IELTSдан бакалавр учун 5,5, магистратурага эса 6 ёки 6,5 балли гувоҳнома сўрайди. Бу ерга асосан тиббиёт, ахборот технологиялари, муҳандислик соҳалари бўйича ўқишга келган талаба кучли мутахассис бўлиши табиий. Боиси мамлакатнинг мазкур соҳаларга эътибори жуда юқори.

Энг муҳими, ICCR дастури орқали Ҳиндистонга грант ютиш мумкин. Бу ҳақда Тошкентдаги Лаъл Баҳодур Шастри номли маданият марказидан батафсил маълумот олса бўлади. Мен ҳам докторантура босқичини айни шу грант дастури орқали давом эттиряпман.

Ҳиндистонда Бобурийлар авлоди давомчилари ҳалиям яшайди

– Ҳиндистонда ҳар бир штатнинг турмуш тарзи ва маданияти ўзига хос. Дейлик, ҳиндлар “Холи” байрамида дунё гўзалликка буркансин, дея бир-бирларига ранг сепишади. Мабодо ўша куни Шимла томонларга ўтиб қолсангиз, уст-бошингиз камалак рангларига бурканади. “Девали” эса ёруғлик байрами. Ушбу айёмда кўча ва уй чироғи умуман ўчмайди. “Ганеш” ва “Дасара” байрамлари рақссиз, қўшиқсиз ўтмайди. Қизиғи, ҳинд аёллари умр йўлдошини маъбуддек кўради ва умри давомида ҳар бир гапини қонундек қабул қилади. Бўйнидаги никоҳ туморини ҳеч қачон ечмайди. Байрамда умр йўлдошига узоқ умр тилаб, қўлларига хина чизиб, Карвачот рўзасини тутади. Ҳиндистоннинг меьморий обидалари кўп минг йиллик тарихга эга бўлиб, ўтмиш ҳақида афсоналар сўзлайди. Турли даврларда бунёд этилганига қарамасдан, иншоотларнинг ҳар бири ўзгача ранглар жилоси билан ажойиб композиция ҳосил қилади. Айниқса, “Қутбминор”, “Нилуфар” ибодатхонаси, “Чорминор”, “Ҳумоюн” мақбараси, “Ҳава маҳал”, “Ҳамандир Соҳиб” ибодатхоналари мукаммал архитектура асосида бунёд этилган.

Курсдошларимиз билан Агра шаҳридаги “Тож маҳал” мақбарасини зиёрат қилишга борганимизда, мажмуани таништирувчи гид ушбу мақбарани Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳжаҳон ўз рафиқаси Мумтозбегимга атаб қурдирган, деганда ўзбеклигимдан ғурурланиб кетдим ва курсдошларимга Бобур Мирзонинг ғазалларидан парчалар ўқиб бердим. Ҳатто, ишонасизми, мен ҳозир яшаётган Ҳайдаробод шаҳрида Бобурийлар авлодига мансуб, маҳаллий аҳоли Акбаршоҳ давомчиларидан бири деб билгувчи Шаҳзода Ёқуб Ҳабибуддин Тусий исмли шахс яшар экан. Тез орада ўша инсон билан кўришиш ниятим бор. Суҳбатлашсам, таассуротларимни албатта ЎзА билан баҳам кўраман.

“Bollywood” фильмларида иштирок этдим

– Нокамтарликка йўймасангиз, шу ўринда бир нарсани айтиб ўтсам. Мени “Bollywood”га кичик ролларга таклиф қилиб туришади. Дастлаб бу ўзим учун ҳам кутилмаган воқеа бўлди. Тўғриси, болаликда ҳинд киноларини кўриб улғайганимиз учунми, background (орқа план)даги кичик рол учун ҳам қизиқиб бордим. Ҳинд режиссёрлари фильм олишда ҳар бир деталга аҳамият беришади, лозим бўлса, алоҳида сунъий шаҳарча қуришади.

Албатта, кино санъати алоҳида саноат сифатида кўп маблағ талаб этади. Фильмлар ҳам, шунга яраша, томошабин ишончини оқлайди. Аниқ сонини билмайман-у, тахминан юздан ортиқ фильмда эпизодик рол ижро этганман. Машҳур ҳинд актёри Амитабх Баччан билан “SyeeRa” номли тарихий фильмда британиялик аскар, таниқли кино юлдузлари Шрадҳа Капур ва Прабҳас билан “Saaho” жангари фильмида полиция офицери, “KGF. Chapter-2” фильмида Санжай Датт билан кема экипажи аъзоси, режиссёр С.С.Ражамоули суратга олган “RRR” тарихий фильмида Ажай Девган ва Рамчаран билан бирга ҳарбий трибунал зобити ролини ўйнаш насиб қилди. Дарвоқе, шу фильм АҚШда ҳам эътироф этилиб, “Энг яхши оригинал қўшиқ” номинациясида “Оскар” мукофотини қўлга киритди.

Орзу қилишдан, ниятни амалга оширишдан тўхтамаслик керак

– Ёшликни инсон умри баҳорига ўхшатишади. Ёшликнинг қаноти – орзу. Табиатда фасллар такрорланади, аммо умр баҳори қайтмайди. Ёшлик – шижоат фаслида бемалол денгиздан ҳатлаш, юлдузга қўл узатиш мумкиндай туюлади. Бугунги глобаллашув замонида тенгдошларим, ука-сингилларимга тилагим шуки, миллатимизга хос бўлмаган, қандайдир, мавҳум ғояларга эргашмай, аниқ мақсад сари дадил одимласинлар. Ваҳоланки, юртимиз ёшларининг имконияти анчайин кенг. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб аталди.

Дунёнинг ҳеч бир нуқтасида ёшларга бизнинг юртдагичалик эьтибор қаратилмаган бўлса керак. Биргина мисол: олис Деҳқонобод яйловларида туғилиб ўсган бола спорт билан шуғулланиб, жаҳон ареналарида юртимиз байроғини юксакларга кўтариб турса, Мўйноқ даштида камол топган оддий мактаб ўқувчиси интернетга кириб, океан ортидаги давлат вакили билан шахмат мусобақасида беллашса, бу ифтихор эмасми!?

Оилада уч фарзандмиз. Бир синглим, бир укам бор. Отам қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йил фаолият юритган, ҳозир мактабда ишлайди. Онам ҳам мактабда ўқитувчи. Синглим тиббиёт соҳасини танлаган, ҳозир шифохонада ҳамшира. Укам айни пайт Ҳиндистонда IT соҳасида бакалавр босқичида таҳсил олмоқда. Ўзим ҳали оила қурмаганман. Иншооллоҳ, ўқишни тугатгач, юртга қайтиб уйланиш ниятидаман.

Орзуларим Ўзбекистон билан боғлиқ. Ватанимизда соҳам бўйича кўп ютуқларга эришиш ниятидаман. Зеро, республикамизда малакали иқтисодчиларга талаб кучли. Меҳмонхона бизнеси дейсизми, озиқ-овқат саноати, ишлаб чиқариш, ҳатто, давлат бошқарувида ҳам ишлаш мумкин. Тенгдошларимга айтарим шу: қаерда, қандай яшаётганингиздан қатъи назар, орзу қилишдан, мақсадни амалга оширишдан тўхтаманг.

Ҳа, Ўзбекистон иқтидорли ёшларининг оддий бир вакили айтган бу сўзлар бугун ўз олдига юксак мақсад қўйган барча ёшларимиз дилидаги гап. Митти учқун, кези келганда, чақмоқдан кучли таъсирга эга бўлади. Биров эьтибор берган, кимдир бепарво қараган истеъдод эгаси – “митти учқун” эртага бутун бир миллат, халқ, мамлакатнинг улуғ фарзанди – “чақмоғи”га айланиши мумкин.

Ўткир АЛИМОВ суҳбатлашди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон истагининг қудрати