8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни ва 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари халқаро куни муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази “Инсон ҳуқуқлари уйи”да илк тадбир ташкил этилди.

Унда шоир ва таржимон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғулом Мирзо қаламига мансуб “Эзгулик тақвими: ният, сўз ва амал бирлиги” номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов тақдимотни очар экан, ҳар қайси жамият аъзолари учун иш ва дам олиш кунлари мамлакат тараққиёти ва миллий фаровонликка бевосита хизмат қилиши жиҳатидан қанчалик аҳамиятли бўлса, байрам кунлари, муҳим миллий ва халқаро саналар ҳам шунчалик қадрли эканлигини таъкидлади.

Шу маънода, китобда муҳим миллий ва халқаро саналар ҳамда қутлуғ байрамларга бағишланган 70 та мақола ва шарҳ жамлангани эътиборга лойиқ. Ушбу китоб “Инсон ҳуқуқлари уйи” ташаббуси билан чоп этилган дастлабки янги нашр ҳисобланади.

Тақдимотда сўзга чиққан ҳуқуқшунос, журналист ва адиблар ушбу тўплам китобхоннинг турли байрамлар ва муҳим саналар ҳақидаги тушунча ҳамда тасаввурини янада бойитишга хизмат қилишини эътироф этди. Шунингдек, у ўқувчи ва талаба ёшлар айни йўналишда мустақил ижодий ишларни бажариш борасида зарур кўникма ва тажриба ўрганиши учун ҳам қўл келади.

Ғулом Мирзонинг янги китоби илм ва изланиш йўлидаги навқирон тадқиқотчилар учун ҳам фойдадан ҳоли эмас. Чунки унда Интернет жаҳон ахборот тармоғида учрамайдиган нодир манбаларда битилган кўплаб зарур маълумотлар, муаллиф ўз ҳаёт йўлида гувоҳи бўлган тарихий воқеалар билан боғлиқ муҳим далиллар ҳам қайд этилган.
Тадбир якунида тақдимот иштирокчиларига “Эзгулик тақвими: ният, сўз ва амал бирлиги” китоби туҳфа этилди. Бир туркум китоблар “Инсон ҳуқуқлари уйи” китоб фондига топширилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Инсон ҳуқуқлари уйи”даги биринчи маърифий тадбир