Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида инсон ҳуқуқи таълими мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

 Туркия ва Ўзбекистон ўртасида шу соҳада ўзаро тажриба алмашилган ушбу тадбирда Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти раиси Муҳаррем Қилич бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Марказ директори Акмал Саидов ва Муҳаррем Қилич давра суҳбати иштирокчиларига икки мамлакатда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Жамиятда инсон ҳуқуқи маданиятини шакллантириш фуқаролар ҳуқуқини таъминлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир.

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2004 йил 10 декабрда барча секторларда инсон ҳуқуқи соҳасидаги таълим дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Инсон ҳуқуқи соҳасидаги Жаҳон таълим дастури эълон қилинган. 2011 йил декабрда эса БМТнинг Инсон ҳуқуқи соҳасидаги таълим ва тайёргарлик тўғрисидаги декларацияси қабул қилинди. Ҳозиргача дастурнинг уч босқичи амалга оширилди. Бундан ташқари 2020-2024 йиллар учун тўртинчи босқич кўзда тутилган. Янги босқич инсон ҳуқуқи соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқи ва имкониятини кенгайтиришга қаратилган.

Давра суҳбатида Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти кенгаши аъзоси Харун Мертоглу “Париж принциплари доирасидаги инсон ҳуқуқи бўйича миллий институтлар” мавзусида сўз юритди. Маъруза инсон ҳуқуқи бўйича институтлар фаолиятига бағишланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқи соҳасидаги таълим миллий дастури ишлаб чиқилаётгани, прокуратура ва олий таълим тизимида ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқи соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбурияти бажарилишини таъминлаш бўйича комплекс чоралар қабул қилинди. Натижада мамлакатимизда халқаро стандартни миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимли, босқичма-босқич имплементация қилишнинг ўзбек модели шаклланди.

Тадбир доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

- Бугунги учрашувда имзоланган ушбу ҳужжат қўшма тадбирлар ўтказишни кўзда тутади, - деди Муҳаррем Қилич, - Давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги яқин муносабат бизнинг идоралараро яқин ҳамкорлигимизда ҳам акс этишини хоҳлаймиз. Бугун баъзи зарур йўналишларни белгилаб олдик. Институтимиз камситилиш ва тенг ҳуқуқ борасидаги мурожаатларни қабул қилади. Ҳар икки масала юзасидан ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Биз жаҳон миқёсида ушбу йўналишдаги идоралар фаолиятини ўрганиб борамиз. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази фаолияти ҳам эътиборимиз марказида. Жамоа жуда жиддий масалалар бўйича иш олиб бораётганига, соҳага оид қатор қўлланма ва китоблар чоп этаётганига гувоҳ бўлдик. Нашрлар билан яқиндан танишишни бошладик. Бу ерда олиб борилаётган ишлар нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда инсон ҳуқуқи таъминланишига муносиб ҳисса қўшади, деб ўйлайман.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқи соҳасида таълим: Ўзбекистон ва Туркия тажрибаси