Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, жаҳон миқёсидаги илғор тажрибалар асосида замонавий санъат муассасалари барпо этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга юксак эътибор қаратилмоқда. Ўз ўрнида бу соҳадаги етук кадрларни тайёрлаш ҳам муҳим масалалардан биридир. Санъат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва бу борадаги халқаро тажрибалар кўлами ҳақида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Элдор Шермановнинг фикрларига қизиқдик.

– Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Марказий Осиёдаги энг қадимги таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади, – дея фикрини бошлайди Элдор Шерманов. – Дастлаб, 1945 йилда Николай Островский номи билан очилган ушбу олийгоҳ 2012 йилдан ҳукумат қарори билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти номи билан фаолият юритиб келяпти.Институт мамлакатнинг санъат ва маданият соҳасидаги етук кадрларни тайёрлашга ихтисослашган бўлиб, унинг асосий вазифаси санъат, маданият ва мусиқа соҳасида олий савияда таълим беришдир. Бугунги кунда олийгоҳда 28 та бакалавриат ва 19 та магистратура таълим йўналиши ҳамда 2 та ихтисослик илмий кенгаши мавжуд.

Бундан ташқари, 4 та факультет бирлаштирилган алоҳида магистратура йўналиши бор. Институти талабаларининг умумий контингенти 5500 дан ортиқ бўлиб, 300 га яқин профессор ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқда.Санъат ўзига хос соҳа бўлгани учун уни танлаган инсондан ҳам фидокорликни талаб қилади. Санъатдан бошқа ҳар қандай соҳани танлаб, ўз устида ишлаган инсон кучли мутахассис бўлиши мумкин, лекин санъатда ўзига хос истеъдод ва катта тажриба бўлиши керак. Шунинг учун ҳам кириш имтиҳонларида абитуриентларни саралашда мамлакатимизда хизмат кўрсатган, халқ артистлари ёки маданият ходимлари ҳам эксперт сифатида иштирок этиб, имтиҳонларни адолатли ва шаффоф ўтишига ўз ҳиссаларини қўшади. 

– Кадрларни тайёрлашда халқаро ҳамкорлик масалалари қандай йўлга қўйилмоқда? 

– Бугунги кунда кўплаб давлатлар ўртасидаги катта-катта стратегик алоқалар маданий алоқалар орқали тикланади. Ўзбекистон ҳам қайси давлат билан иқтисодий алоқаларни йўлга қўйса, албатта ўша халқнинг санъати ва маданияти билан ҳамоҳанг ҳолда тадбирлар ташкил қилади.

Шу қаторда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 2023 йилга қадар 15 та хорижий давлат билан ўзаро шартномалар 21 тани ташкил қилган бўлса, 2023 йил якунига қадар мазкур шартномалар сони 55 тага етди. Шунингдек, Жанубий Корея, Хитой, Англия, АҚШ, Франция ҳамда Россия давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. 2023 йилнинг ноябрь ойида Кореяда дунёнинг “ТОП – 1000" олийгоҳлари рейтингидан ўрин олган университетлар билан меморандум имзоланди. Ҳамкорлик доирасида институтимиз талабалари ярим йил мобайнида Кореяда таҳсил олиши мумкин. Бундан ташқари, Кореянинг Сан Мун университети билан ҳам меморандум имзоланди. 

Шунингдек, Италия билан ҳамкорлик вокал ва опера санъатининг ривожига хизмат қилмоқда. Хусусан, ўтган йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига италиялик ношир Сандро Тети ташриф буюрди. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, институтимизнинг бир қатор профессор-ўқитувчилари ва магистрантларидан иборат делегация Қирғиз-Турк Манас университетида амалиёт дастури бўйича тадбирларда иштирок этди. Институтимиз талабалари учун Ўзбекистондаги Франция элчихонаси ташаббуси билан Франциянинг “Les Ateliers Varan” ҳужжатли фильмлар мактаби аъзоси, режиссёр Давид Треитиакофф томонидан икки ҳафта мобайнида маҳорат дарслари ўтказилди. 

Суҳбатнинг давомини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HITZ1_bpvP4" title="&quot;Yoshlar ikki oy o‘qib san’atkor bo‘lib ketaversa, o‘zbek san’ati juda katta muammoga duch keladi&quot;" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Марҳабо Мадаминова суҳбатлашди. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон бошқа соҳада изланиб мутахассис бўлиши мумкин, лекин санъат истеъдод талаб қилади (+видео)