Инсон – азиз, хотира – муқаддас
9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимиз нуронийларига ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.
Сана муносабати билан Андижон вилояти Андижон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ўқувчи-ёшлар билан устозлар хонадонида бўлдилар.

Самимий суҳбат чоғида мактабда ўқувчилар ўртасида китоб тарғиботини кучайтириш борасидаги амалий ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Жумладан, мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Толибжон Мирзажонов ҳам ушбу билим даргоҳидаги китоб тарғиботи жамоаси билан катта иш тажрибасига эга бўлган муаллим Мавлудахон Абдуллаеванинг хонадонида бўлди. Нуроний педагог совға-саломдан кўра, кўпроқ ҳурмат ва эҳтиромдан боши кўкка етди.
Онахон нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.
ЎзА