Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими бошқаруви ташаббуси билан Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида “Қатағон қурбонлари” музейида “Инсон азиз, хотира муқаддас” шиори остида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маълумки, ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақида Президентимизнинг жорий йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишида алоҳида сўз юритилган.

Яқин 150 йиллик тарихимизга назар ташлар эканмиз, халқимиз бошидан не-не оғир синовлар, қирғину машаққатли, залворли кунлар ўтмаган дейсиз. Тадбирда ҳам қатағон йиллари элимиз бошига тушган синовли кунларнинг ортда қолгани, аммо уни бугунги авлод билиши, ҳозирги тинч, осуда дамларга шукрона билан яшаши лозимлиги, қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

– Музейимиз 9 та бўлимдан иборат бўлиб, мингга яқин расм, ҳужжат, қадимий ашёлар жой олган, – дейди музей директори, Навоий давлат педагогика институти проректори Хуршид Қурбонов.

– Шу юрт тинчлиги учун жонларини аямай курашган ватандошларимиз номини абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган музей ёш авлоднинг ватанпарвар, ўз миллатига бўлган ҳурмат, фахр ва ифтихор туйғусини шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди.

Тадбир иштирокчилари Чор Россиясининг Ўрта Осиёга босқини, Совет даврида қатағон сиёсати ва мустақиллик даври бўлимларидаги ҳар бир экспонат, архив ҳужжатлари мазмун-моҳияти билан яқиндан танишдилар. Айниқса, Чор Россиясининг Бухорога босқини тарихи, ўша пайтда муомалада бўлган тангалар намунаси, 1916 йилдаги Туркистон қўзғолони, миллий уйғониш ҳаракати намояндалари – Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Фитрат, Чўлпон каби маърифатпарварларнинг озодлик йўлидаги курашларини ифодаловчи ҳужжатлар катта таассурот қолдирди.

photo_2020-10-29_15-41-44.jpg

photo_2020-10-29_15-41-45.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон азиз, хотира муқаддас
Жамият
15:40 / 29:10:2020