Инсон қадри улуғланган юрт
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси жойларда катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси жойларда катта қизиқиш билан ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини барча юртдошларимиз каби мен ҳам катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладим. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳити яратиш борасидаги изчил ишлар самарасида ушбу тармоқнинг иқтисодиётдаги ўрни тобора ортмоқда.
Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида тадбиркорлар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда. Масалан, бизнинг Сўх туманида бугунги кунда 2 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.
Мамлакатимизда яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, 2014 йилда сув қадоқлайдиган “Сўх-Чашма” корхонасини ташкил этдим. Ўтган йили “Агробанк”нинг туман бўлими томонидан ажратилган 300 миллион сўмлик кредит ҳисобига хориждан замонавий технологиялар келтириб ўрнатдик. Корхона ташкил қилинган дастлабки йилда 50 миллион сўмлик қадоқланган сув ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич уч баробар ортди ва 150 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилди. Айни пайтда бу ерда касб-ҳунар коллежларини битирган 20 нафар ёш мутахассис меҳнат қилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасини тинглаб, соҳа ривожига янада кенг эътибор қаратилишидан ғоят мамнун бўлдим.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бундай эзгу ташаббус 2017 йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинишида ҳам яна бир бор ўз ифодасини топди.
Ҳар бир туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш, бундай қабулхоналар сиёсий партиялар тизимида фаолият кўрсатишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Маърузада таъкидланганидек, сиёсий партиялар фуқароларнинг мақсад ва манфаатларини рўёбга чиқарадиган куч сифатида одамлар ҳаётидаги муаммолардан доимо хабардор бўлиши керак.
Биз, тадбиркорлар маърузада билдирилган юксак ишончни оқлаш учун 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда янада фаол иштирок этамиз.
Ҳабибулло Ёрматов,
Фарғона вилояти Сўх туманидаги
“Сўх-Чашма” корхонаси раҳбари.