Қарор ва шарҳ

Ярим тун. Қишлоқда ер қимирлади. Атрофда итлар аккилайди, қўрадаги мол-қўйлар безовталанади. Одамлар ҳовлиларига кўчиб чиққан. Набирасини чопонига ўраб ўтирган отахон бошқаларни тинчлантиради. Ўзи эса томорқадаги кўлмакка тикилади. Сув бетида ой безовта – ваҳимали чайқалади.

Шу ҳолат шаҳарда – кўп қаватли бинолар жойлашган маҳаллаларда бўлса нима бўлади? Ҳамманинг тезгина ҳовлига чиқиш имкони йўқ. Қайсидир қаватда ўтирганлар қандилнинг чайқалишидан қўрқувга тушади. Чорасизлик... Ваҳиманинг тезроқ ўтиб кетишини сўраб дуо қилади.  

Ўзини асраганни Аллоҳ сақлайди. Бугун кўп қаватли турар жой бинолари, ижтимоий соҳа объектлари, умумфойдаланувдаги иншоотларни қуришда барча стандарт талабларга риоя қилиниши жуда муҳим. Бунёдкорлик талабларига амал қилмасликнинг оқибатлари оғир. Атрофга қараб, бошқа давлатлардаги ер силкинишларидан кейин нималар бўлганидан хулоса чиқариш лозим. Зеро, кўпни кўриб шукр, атрофга қараб фикр қилиш замоннинг талабидир.

Хусусан, сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини доимий такомиллаштириб бориш керак. Мавжуд ва қурилаётган бино-иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш, зилзилани прогнозлаш, мониторинг қилиш ҳамда унга тайёргарлик кўришда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро алоқаларини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелда “Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига замонавий ёндашувларни жорий қилиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини янада ошириш, кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Қарор билан 2024 йил 1 июндан бошлаб МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан, сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади. Актив сейсмик ҳимоялаш қурилмаларини ўрнатиш қурилиш ишларига масъул бўлган буюртмачи ташкилотлар томонидан молиялаштирилиши белгиланди.

– Ер қимирлаб, ерости тўлқинлари биноларга таъсир қилганида сейсмик ҳимоялаш қурилмалари ёрдамида тўлқинлар таъсири камаяди, – дейди Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори вазифасини бажарувчи Баҳром Тўлаганов. – Бу кўп қаватли уйларни ҳимоялашда аҳамиятга эга. Мактаб, боғча, шифохона ва административ бошқарув бинолари мана шундай қурилмалар билан таъминланиши керак. Қарорда Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида сейсмик хатарни юмшатиш, бино ва иншоотларни техник баҳолаш бўйича янги ўқув, илмий ва амалий марказ ташкил этиш кўзда тутилган. Бу марказга бино ва иншоотларни техник баҳолаш ҳамда мобиль баҳо бериш бўйича юқори салоҳиятли мутахассислар гуруҳи жалб қилинади. Тегишли тадқиқотлар олиб бориш учун унинг моддий-техника базасини яратиш кўзда тутилган.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III–IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди.

Бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускуналаридан олинадиган маълумотларнинг ягона базасини юритиш орқали мониторинг қилиш тартиби жорий этилмоқда.

МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори баллик ер силкиниши содир бўлганда бино ва иншоотларнинг ҳолати бўйича юк кўтарувчи конструкцияларни автоматик мониторинг қилиш ускуналаридан олинган маълумотлар тезкор равишда таҳлил қилинади.

– Мамлакатимиз сейсмик фаол ҳудудда жойлашган, – дейди Фанлар академияси Сейсмология институти лаборатория мудири Улфат Нурматов. – Бу сейсмик ҳолатни доимий кузатиб, ўрганиб боришни тақозо қилади. Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб республика ҳудудида бўлиб ўтган зилзилалар мониторинги, уларнинг илмий таҳлили ва фаол тектоник ер ёриқларининг ҳаракатлари орқали яқин келажакда кутилаётган кучли зилзила хавфи бор ҳудудларни аниқлаш амалиёти жорий этилади. Бу бўйича рақамли маълумотлар базасини шакллантириш ва қайта ишлаш йўлга қўйилади.  

Қатор ривожланган давлатларда биноларни газ ва электр тармоқларидан блоклаб қўйиш тизими қўлланилган ҳолда бунёд этиш амалиёти жорий қилинган. Бу зилзила пайтида иншоотлар пойдеворида кутилмаган чақнаш ва портлашлар хавфидан асрайди.

2024 йил 1 июндан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III–IV тоифа бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади. Бунда, сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III–IV тоифа бўлган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари уларда кучли зилзила содир бўлганда газ ва электр тармоқларини автоматик блоклаш тизими мавжуд бўлган ҳоллардагина шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасидан ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, содир бўлган зилзилалар ва фасллардаги намгарчиликлар таъсиридан чўккан ҳамда деформациялар пайдо бўлган бино ва иншоотларни мустаҳкамлаш ишларига илғор, замонавий ва хавфсиз ёндашувларни жорий этиш кўзда тутилган.

– Қарор билан жойларда зилзилага тайёргарлик кўриш режаларининг тегишли тартибда олдиндан ишлаб чиқилиши белгиланган, – дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бўлим бошлиғи Бобомурод Қурбонов. – Ушбу режаларга мувофиқ, кучли зилзилаларга оид прогнозлар олинганда аҳолини тайёрлаш, хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади. Хусусан, ўтказиладиган махсус тактик машғулотлар мақсадли ва аниқ режалар асосида олиб борилади. Махсус ўқувларда аҳоли зилзила пайтида ва ундан кейин қандай ҳаракатланиши кераклиги ҳақида хабардор қилинади.  

Фанлар академияси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Зилзила муҳандислиги олимлари ассоциацияси ташкил этилади. Ассоциация томонидан ҳар чоракда тайёрланадиган таклифлар Республика кенгаши томонидан ҳар ярим йилда муҳокамадан ўтказилади. Асосланган таклифлар эса зудлик билан амалга оширилиши таъминланади.

Бу ўринда сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунарли тарзда етказиш муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, мавзу доирасида туркум ва доимий материаллар тайёрлаб ўқувчиларга етказиб бориш лозим.

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш тизимини такомиллаштириш йўлида янги қадам