Инновацион ривожланиш вазири тақдирланди
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Халқаро илм-фан ташкилотлари иттифоқи (ANSO), Хитой халқаро маданий алмашув маркази (CICEC) ва Халқаро халқ журнали (GPM) томонидан «Ипак йўли дўстлиги» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Иброҳим Абдураҳмоновнинг номзоди ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг клиник тадқиқотлари ўтказилиши ва пандемия вақтида зарур бўлган ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишдаги юқори даражадаги ролини инобатга олган ҳолда мингдан ортиқ номзодлар орасидан танлаб олинган.
ЎзА