Глобаллашув жараёнида кучли рақобат ҳар соҳада янгиликка ундайди. Фан ва технологиялар соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар, кашфиётлар, янгиликлар, ишланмаларнинг ишлаб чиқилиши ва уларнинг хизмат кўрсатиш соҳасига шиддат билан кириб бориши иқтисодий ўсишни ва рақобатбардошликни доимий равишда таъминлайди.

Инновацион фаолият – юқори иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнига илғор илм-фан ютуқларини жорий этиш йўли билан янги товарлар яратиш ёки ишлаб чиқарилаётган товарлар сифатини ошириш демакдир. Шу билан бирга, кашфиётлар қилиш, техника ва технологияларнинг янги авлодини яратиш, ишлаб чиқариш соҳаларида энг сўнгги ютуқларни қўллаш.

Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда фан ва технологиялар, илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш соҳасида сезиларли ютуқларга эришилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази негизида давлат муассасаси шаклидаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси (қисқача — Инновациялар Миллий офиси) ташкил этилди. 

Иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб илмий фаолият натижалари, инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, шу жумладан янги қурилмалар, материаллар ҳамда технологияларни яратиш, жорий этиш, кўпайтириш ва уларни тижоратлаштириш, тижоратлаштириш имкониятига эга ишланмаларни танлаш, баҳолаш ва жорий этишда фаол қатнашиш, уларни тижоратлаштириш учун инвестицияларни жалб қилиш, ушбу йўналишда форумлар, халқаро ярмарка ва кўргазмалар ўтказиш, илмий, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ташкилотларни ишлаб чиқариш ташкилотлари билан илмий ва инновацион соҳада изчил ҳамкорлигини ривожлантириш Миллий офиснинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Илмий фаолият субъектларига интеллектуал мулк объектлари ва ноу-хаулардан фойдаланиш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини шакллантириш, молиявий-иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда маркетинг усулларини қўллаш бўйича ўқув ва тренинг курсларини ташкил қилиш билан ҳам шуғулланади.

Инновациялар Миллий офиси илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бу борада самарали натижаларга эришиш мақсадида халқаро ҳамкорликка катта урғу бермоқда.

Офис раҳбарияти фаолият нўналишларидан келиб чиқиб турли хорижий ҳамкорлар билан қатор келишувларга эришмоқда. Хусусан, офис бош директори Фарҳод Жумаев Туркиянинг "NETCOM" компанияси Тошкентдаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашувди. Унда "NETCOM" компанияси билан Туркиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор технологияларини Ўзбекистонга трансфер қилиш, соҳа эскпертларини жалб қилган ҳолда икки давлат ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасини бир электрон платформада бирлаштирувчи "Assalam Agro", агросаноатдаги инновацион лойиҳалар жамланмаси "Digital Agro" ва "qulak" рақамли таълим платформаси каби лойиҳалар устида ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Шунингдек, Туркиянинг "Trex DCAS" компанияси вакиллари билан учрашувда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган инновацион технологияларни трансфер қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, "Trex DCAS" компанияси томонидан тақдим этилаётган ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга қаратилган илғор ва инновацион "Mes Systems" дастурий таъминоти ва қурилмасини "INNO Texnopark"да жорий қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, MES мутахассисларини тайёрлаш бўйича кадрлар дастурини амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу дастур доирасида технопарк ҳудудида MES тизимини тўғри йўлга қўйиш, амалга ошириш ва давомий равишда мониторинг қилиш бўйича хорижий экспертлар томонидан амалий дарслар олиб борилади ва малакали мутахассислар тайёрланади.

“Германия ва Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида барқарор ва инновацион таъминот занжирини яратиш” ҳамкорлик дастури ижроси юзасидан Инновациялар Миллий офиси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Германиянинг Albstadt-Sigmaringen университети вакиллари иштирокидаги онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Инновациялар Миллий офиси бош директори ўринбосари Бунёд Раҳматуллаев, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биринчи проректори Улуғбек Абдуллаев ва Albstadt-Sigmaringen университети профессорлари Кристиан Каисер ва Cонни Баст иштирок этди.

Albstadt-Sigmaringen университети 1971 йилда ташкил этилган амалий фанлар бўйича дунёнинг етакчи олий ўқув юртларидан бири ҳисобланиб, Европа университетлари рейтингида ТОП-2000 таликдан жой олган, Университет бакалавр босқичида 15 дан ортиқ, магистратура босқичида эса 12 та йўналишларда талабаларни ўқитади.

Учрашув давомида Германиянинг Albstadt-Sigmaringen университети ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўртасида текстил йўналишида малака ошириш мақсадида иқтидорли талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ва уларга ўз стартапларига асос солишга кўмаклашиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, Германиянинг, хусусан Albstadt-Sigmaringen университетининг тўқимачилик ва текстил соҳасидаги илғор тажрибаси ва муваффақиятли лойиҳаларини ўрганиш мақсадида қўшма дастурларни ташкиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Икки давлат ўртасида университетлар ва тўқимачилик соҳасидаги тармоқ ташкилотлар ҳамкорлигини янада жадаллаштириш ва кенгайтиришга ҳам келишиб олинди.

Google таълим жамоаси билан технология, таълим, бизнесни ривожлантириш ва инклузив йўналишларида манфаатли ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

Мазкур йўналишлардаги ўзаро келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси ҳамда Google таълим жамоаси вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Google Workspace for Education, Google Classroom ва бошқа воситаларни таълим муассасаларида интеграция қилиш, билим ва инновацион ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, педагоглар малакасини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилганларга Миллий офис фаолияти, резидентлар учун яратиб берилган шароитлар, хорижий компаниялар учун имкониятлар ва технопаркларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

“InnoWeek-2023” инновацион ғоялар ҳафталиги турли хорижий компаниялар ва ташкилотлар билан инновацион фаолият бўйича келишувларга эришиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай платформа бўлди.

“InnoWeek-2023” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Инновациялар Миллий офиси масъуллари Швейцариянинг "SwissNeWater" компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Шаҳлохон Турдиқулова, Инновациялар Миллий офиси бош директори ўринбосари Бунёд Раҳматуллаев ҳамда Швейцариянинг "SwissNeWater" компанияси раиси Доктор Клауд Бегле иштирок этди.

Таъкидлаш лозим, "SwissNeWater" дунё бўйлаб самарали, хавфсиз, экологик ва рақобатбардош бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган яшил технологияларни тақдим этувчи компания ҳисобланиб, жорий йилда Инновациялар Миллий офиси ҳамда компаниянинг экология муҳофазаси учун муҳим бўлган инновацион технологиялар тақдимоти бўлиб ўтган эди.

Бугунги кунда Инновациялар Миллий офиси кўмаги билан "SwissNeWater" компаниясининг "HydroCleaner" ускунаси INNO ТехноПарк ҳудудида жойлаштирилган. Шунингдек, компания қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўз илмий-амалий лабораториясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очди.

"HydroCleaner" дезинфекциялаш ускунаси – тозалаш учун эритма тайёрловчи, юқумли касалликлар тарқалишини олдини оладиган, аҳоли саломатлиги, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун керакли ишланма ҳисобланади. Ускуна оддий туз ва сувдан 18 хил турли юзаларни тозалаш, озиқ-овқат саноатидан тортиб қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланишга мўлжалланган, химикатларсиз безарар эритма тайёрлаб бера олади.

Учрашув сўнгида "SwissNeWater" компанияси вакиллари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мамлакатимиз учун долзарб йўналишлар ҳисобланган соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма тадқиқотлар амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Инновациялар Миллий офиси бош директори ўринбосари Бунёд Раҳматуллаев Венгриянинг "Archenerg Cluster" компанияси вице президенти Тони Кенз билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда Яшил энергия манбалари бўйича инновацион ечимлар ҳамда Муқобил энергетикани ривожлантиришга қаратилган инновацион технологияларни трансфер қилиш, Европа иттифоқи мамлакатлари, Канада каби ривожланган мамлакатларнинг лойиҳаларида қатнашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги йирик стартап лойиҳаларни тижоратлаштириш ва уларга хорижий инвесторлар, венчур фондларини жалб қилиш ҳамда грантлар ажратиш бўйича келишиб олинди.

Маълумот учун Венгриянинг "Archenerg Cluster" компанияси Жаҳон бозори учун яшил инновацион технологияларни илгари суриш, жорий қилиш ҳамда Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашни мақсад қилган. Бундан ташқари тармоқлар орқали компанияларга Европа Иттифоқи бозорига киришга ёрдам беради.

Шунингдек, Яшил инновацион дастур мутахассисларини тайёрлаш бўйича истиқболли лойиҳаларни ҳамда кадрлар дастурини амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу дастур доирасида Инновациялар миллий офиси мутахассисларига Венгриянинг "Archenerg Cluster" компанияси хорижий экспертлар томонидан амалий дарслар олиб борилади ва малакали мутахассислар тайёрланади.

“Венгрия-Ўзбекистон илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик” тақдимоти доирасида Венгрия-Канада ўртасида "Archenerg Cluster" вице президенти Тони Кенз ҳамда Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси бош директор ўринбосари Бунёд Раҳматуллаев ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Томонлар Венгрия ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва бизнес лойиҳаларни мувафаққиятли юритиш, маркетинг, молиялаштиришга тайёрлашга кўмаклашиш, грантлар ажратиш, акселераторлар учун ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш бўйича меморандум имзоладилар.

Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси халқаро ҳамкорликка асосий эътибор қаратмоқда ва бу йўналишдаги ишларни давом эттирмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновацион фаолиятни ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик муҳим