Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида яна бир муҳим тадбир - “ИННОПРОМ. Марказий Осиё" кўргазмаси бошланди.

Учинчи бор ўтказилаётган, минтақа санбате ривожида муҳим аҳамият касб этган мазкур анжуманда халқаро саноат компаниялари, МДҲ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари жамоавий миллий стендлари билан иштирок этмоқда.

[gallery-11577]

Очиқ экспозиция учун ажратилган алоҳида майдонда МДҲ давлатлари йирик ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ва транспорт техникаси намуналари намойиш этиляпти.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев мамлакатимизнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини яна бир бор халқаро миқёсда намойиш этишга қаратилган мазкур тадбирнинг географияси йил сайин кенгайиб, иштирокчилар сони ортиб бораётганига эътибор қаратди.

Бу йилги дастурга киритилган махсус лойиҳа – ИННОПРОМ университетида мамлакатимиз талабалари, ёш мутахассислар учун етакчи олий таълим даргоҳлари, саноат компаниялари томонидан тайёрланган маъруза, семинар машғулотлари тақдим этилди.

Халқаро кўргазма доирасида учрашувлар, технологик турлар ташкил қилиш ҳам кўзда тутилган.

Гўзал Сатторова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси бошланди