Юртимизда инклюзив таълим ривожланмоқда. Бунинг учун сўнгги йилларда кўплаб ресурслар жалб этилиб, ислоҳотлар кетма-кетлиги амалга оширилмоқда. Бунда халқаро алоқалар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, бугун ҳам мамлакатимизга Халқаро инклюзив ҳабга East London University RIX Institute (Буюк Британия) делегацияси ташриф буюрди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу университет инклюзия ва рақамли имкониятлар соҳасида етакчи тадқиқот маркази бўлиб, Universal Design for Learning (UDL) тамойилларини қўллаган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларни таълим ва ижтимоий ҳаётга жалб қилиш учун амалий воситалар ва методикаларни ишлаб чиқади.

Ҳамкорлик доирасида кўриб чиқиладиган муҳим масалалар сифатида қуйидагилар қайд этилган:

таълим дастурларининг комплекс таҳлили;

таълим дастурлари ва моддий-техник базани модернизация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

амалдаги ҳуқуқий базани баҳолаш ва қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

мутахассислар учун тренинглар ўтказиш ва халқаро сертификатлаш;

якуний тавсияларни ўз ичига олган консолидацион ҳужжат (White Paper)ни тайёрлаш.

Мазкур университет билан алоқа ўрнатиш орқали халқаро стандартлар ва амалий воситаларни жорий этиш, шунингдек, республикада инклюзив профессионал таълим тизимини янада ислоҳ қилишга эришилади.

Кўриниб турибдики, ушбу ташрифнинг мақсади юртимизда инклюзив профессионал таълимга оид йирик лойиҳаларни амалга оширишдан иборат. Бу эса соҳа ривожи учун улкан қадам бўлди, десак тўғри бўлади.

Шербек Исломов

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инклюзив таълим ривожланмоқда