ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни кунларда Термиз шаҳридаги 3- 13- ва 15-умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган Афғонистон фуқароларининг фарзандлари учун ўтилаётган дарслар ва тўгараклар фаолияти халқаро экспертлар томонидан таҳлил қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “ЮНИСЕФ” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан вилоятда амалга оширилаётган “Инклюзив таълим” лойиҳаси доирасидаги ушбу таҳлил жараёнлари 1 ҳафта давом этади.
[gallery-13574]
Шунингдек, айнан ушбу мактабларнинг педагог ва психологлари ҳамда мактаб раҳбарлари учун 1 ҳафталик семинар-тренинглар бошланган бўлиб, унда хорижий тренерлар томонидан инклюзив таълимни йўлга қўйиш борасида қизиқарли машғулотлар олиб борилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА