Инфратузилма тубдан яхшиланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатобод туманида барпо этилаётган Янги Наманган шаҳарчасида аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, инфратузилмани замонавий талабларга мослаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳудудда иссиқлик таъминотини яхшилаш йўналишида йирик лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда.
[gallery-24531]
Мазкур лойиҳа доирасида "Rakurs Servis" МЧЖ томонидан 37 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 12,5 Мв қувватга эга иккита замонавий қозонхона ўрнатилиши режалаштирилган. Шунингдек, мавжуд иссиқлик тармоғи 1,3 километрдан 2,6 километргача кенгайтирилмоқда. Ушбу лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида шаҳарчада бунёд этилаётган янги кўп қаватли уйларга барқарор ва сифатли иссиқлик энергияси етказиб берилади.
Ушбу лойиҳа нафақат иссиқлик таъминотини яхшилаш, балки шаҳарча инфратузилмасини янада барқарор ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА