Луқма

Фарғона вилояти статистика бошқармаси вилоятда савдо хизматлари 11,1 фоизга ўсганини эълон қилди. 

Хабарга кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида Фарғона вилояти бўйича кўрсатилган савдо хизматлари ҳажми 5945,4 млрд сўм миқдорида қайд этилган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 111,1 фоизни ташкил этди, деб ёзади вилоят статистика бошқармаси ўзининг телеграм каналида. Хабарга тақдим этилган инфографикада савдо хизматининг ҳажми сўмда, ўсиши фоизда кўрсатилган. Ҳаммаси кўнгилдагидек.

Аммо... Тарқатилган ахборотдаги ўсиш фоизи шубҳа туғдиради. Чунки, йил давомида инфляция даражаси 8 фоиз атрофида бўлиши кутиляпти. Демак, 9 ойда у қанчадир фоизга етган. Аммо статистика бошқармаси инфляция даражасини, савдо хизматидаги нарх-навонинг ошганини инобатга олмай ўсиш фоизини чиқарган.

Балки инфляция рақамлари идоранинг таҳлил устунларидан жой олмагандир?

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инфляция ҳисобга олинмаганми?