Индонезияда Дуконо вулқони уйғонди
Индонезиянинг Хальмахера оролида жойлашган Дуконо вулқони отилиб, кул устунини 3 000 метр баландликка улоқтирди.
“Antara” нашри ёзишича, мамлакат фавқулодда хизматлар идораси бир неча силкинишни кузатган. Ҳодиса маркази денгиз сатҳидан 1335 метр баландда.
Расмийлар маҳаллий аҳолини чўққи атрофи бўйлаб 3 километр радиус ичига кирмасликни тавсия этиб, нафас йўлини кулдан ҳимоя қилиш учун очиқ ҳавода ниқоб кийиб юришга чақирди.
Индонезияда 130 га яқин фаол вулқон мавжуд. Ноябрь ойи бошида Флорес оролида 9 кишининг ҳаётига зомин бўлган Левотоби лаваси кўтарилиб, 10 000 дан зиёд аҳоли эвакуация қилинган эди.
Якшанба куни ҳукумат Сиву оролидаги Карангетанг вулқони ҳам фаоллашишидан огоҳлантирди. Ушбу табиий офат натижасида кучли пирокластик оқим – отилиш пайти ҳосил бўлган юқори ҳароратли вулқон гази, кул ва тош бўлаклари аралашмаси тарқалиши мумкин.