Индонезия президенти сиёсий рақибларини афв этди
Индонезия президенти Прабово Субианто икки сиёсий рақиби, жумладан, собиқ савдо вазири ва юқори мартабали мухолифатчи сиёсатчини қамоқжазосига ҳукм қилинганидан бир неча ҳафта ўтиб афв этди, деб ёзмоқда “Arab News” нашри.
– Прабово ўлкадаги Демократик кураш партияси бош котиби Хасто Кристиянтога амнистия белгилади, - деди Индонезия адлия вазири Супратман Анди Агтас.
Хасто ўтган ҳафта сайлов комиссиясига пора бергани учун 3,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
– Давлат раҳбари шунингдек, шакар импортига рухсатномаларни ноқонуний бергани учун 3,5 йилга қамалган собиқ савдо вазири Томас Трикаси Лембонг учун ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги илтимосномани қондирди, - деди Супратман матбуот анжуманида.
Ўлим жазосининг олиб ташланиши ўтган йилги президентлик сайловларида Прабовонинг рақиб номзоди учун сайловолди ташвиқоти бошқарувчиси бўлиб ишлаган Лембонг айбловлардан оқланганини ва жазодан озод қилинганини англатади.
Индонезия етакчиси одатда, 17 август Мустақиллик куни арафасида афв эълон қилади. Супратманнинг қўшимча қилишича, афв этилганлар орасида яна 1100 дан ортиқ киши бор.
М.Пирматова, ЎзА