Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Индонезия парламенти Вакиллар палатаси Парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси раиси ўринбосари Мардани Aли Сера бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Университет профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этган учрашув давомида Ўзбекистон ва Индонезия муносабатларининг бугунги ҳолати, жумладан, иқтисодиёт, сиёсат, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик йўналишлари истиқболи хусусида сўз борди. Меҳмонларда, айниқса, юртимизда сайёҳлик йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ушбу соҳани ривожлантириш учун яратилаётган кенг имкониятлар ва диёримиздаги тарихий ёдгорликлар ҳақидаги маълумотлар катта қизиқиш уйғотди. Дарвоқе, индонезияликлар университетга ташриф буюришдан олдин Самарқанд вилоятида бўлишган.

Тадбир чоғида делегация аъзолари учун Индонезия тўғрисида ҳикоя қилувчи қисқача қизиқарли тақдимот ҳам намойиш этилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш ўринли, университет талабалари ушбу давлатнинг бугунги куни, мамлакатдаги мавжуд маданий мерос объектлари билан боғлиқ ноодатий суҳбатга ҳам қўшилдилар.

Мулоқот сўнгида ёшларнинг сунъий интеллект, жамиятда аёллар ўрни, туризм ва мамлакатлар барқарор ривожланиши муаммолари каби долзарб масалалар бўйича саволларига жавоб берилди.

Беҳрўз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезия парламенти вакиллари ва талабалар учрашуви