Кечаги кун давомида Ҳиндистонда вирус юқтирганлар сони бир йўла 26,5 мингга ортди ва бу борадаги умумий рақам 793 802 ни ташкил этди.

Кечаги кун давомида Ҳиндистонда вирус юқтирганлар сони бир йўла 26,5 мингга ортди ва бу борадаги умумий рақам 793 802 ни ташкил этди. Ушбу маълумотни мамлакат Соғлиқни сақлаш ва оилавий осойишталик вазирлиги тасдиқлаган.

Ҳозир Ҳиндистон коронавирусга учраганлар сонига кўра дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги хабарларга қараганда, мамлакатда ушбу хасталикдан 276 685 киши муолажа оляпти, 495 512 бемор соғайди (мазкур ижобий кўрсаткич бир суткада 19 135 тага кўпайган), 21 604 инсон вафот этди. Охирги 24 соат давомида 475 ҳиндистонлик COVID-19 туфайли ҳаёт билан видолашди.

Коронавирус билан боғлиқ статистикада сўнгги бир ҳафта мобайнида Ҳиндистонда салбий кўрсаткичлар муттасил ошгани акс этган. Масалан охирги уч кунда касаллик сонининг ўсиш даражаси мос равишда 22,7, 24,8 ва 26,5 минг кўринишида кўтарилиб борган.

Шунга қарамасдан, Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолати дунё бўйича энг паст кўрсаткичлардан бири, дея бонг урмоқда. Айни статистика ҳар миллион кишига тўғри келадиган қурбонлар сонига кўра баҳоланмоқда. Аниқроғи, кейинги кунларда Ҳиндистонда ҳар бир миллион аҳолига нисбатан вирус юқиши ҳолати ўртача 538, ўлим билан якунланиш натижаси эса 15 кишига тўғри келяпти. Шундай мамлакатлар ҳам борки, у ерда Ҳиндистонга нисбатан касалланиш 16-17 баравар, ўлим эса қарийб 40 баравар кўп.

Дарвоқе, Ҳиндистон карантин қоидаларини бузган фуқароларга нисбатан дунё бўйича энг кескин жазо чораларини қўллаётган давлатлардан бири сифатида эътироф этилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда коронавирусга учраганлар 800 мингдан ошгани эълон қилинди
Хориж хабарлари
12:15 / 10:07:2020