Имзо йиғиш ишлари қизғин олиб борилмоқда
Айни кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён, муддатидан аввал бўлиб ўтадиган президентлик сайловига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Мазкур жараёнда барча сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳам сайловолди тадбирлари бошлаб юборилган.
Ҳудудларда Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш бўйича имзо йиғиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

ЎзА