Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2024-2025 ўқув йили учун қабул жараёнларида бакалавриатнинг алоҳида иқтидор талаб қилинадиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.

Жисмоний маданият, мусиқа таълими, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналишлари бўйича ўтказилаётган имтиҳонларнинг белгиланган талаблар асосида адолатли ҳамда шаффоф ўтиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, шу билан бирга, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан бириктирилган вакиллар томонидан назорат қилинмоқда.  

Имтиҳон жараёнлари Интернет тармоғи орқали ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакилларига тўғридан-тўғри кўрсатилмоқда.  

Абитуриентларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш учун Ўзбекистоннинг турли таълим муассасаларидан, жумладан, Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти, Жиззах давлат педагогика университети, шунингдек, Бухоро ва Термиз давлат педагогика институтларидан тажрибали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар бириктирилган. Улар томонидан ҳар бир абитуриентнинг тайёргарлиги одилона баҳоланиб, тўплаган баллар ўша пайтнинг ўзида маълум қилинмоқда.  

[gallery-18199]

– Бугун қизим институтнинг мусиқа таълими йўналишида ижодий имтиҳон топширмоқда. Унинг шу соҳага бўлган қизиқишини кўриб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик. Қизим мусиқа сирларини ўрганиб, олий маълумотли, етук кадр бўлишни мақсад қилган. Мана, бугун институтга келиб, бу ердаги шароитлардан кўнглим тўлди. Имтиҳон жараёнлари қандай ўтаётганлигини тўғридан-тўғри кузатиб бормоқдамиз, – дейди Қўнғирот туманидан келган абитуриентнинг онаси Инжигул Қурбаниязова.  

– Устоз-мураббийларимиз билан яхши тайёргарлик кўрдим, – дейди нукуслик абитуриент Женай Аменов.  – Имтиҳон адолатли ўтмоқда деб ҳисоблайман. Чунки, барча абитуриентларга ўз натижалари ўша пайтнинг ўзида, ҳеч қандай тўсиқларсиз маълум қилинмоқда  

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиҳонлар бошланди