ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухорода ҳам Президент мактабига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ва “Ёшлик” спорт мажмуаси биноларида ўтказилган жараёнлар адолатли, шаффоф ҳамда ўқувчилар учун барча қулайликлар яратилган ҳолда ташкил этилди.
[gallery-18173]
Биринчи босқичида ўқувчилар математика фанидан 30 та тест ечди. Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилди.
2024/2025 ўқув йили учун Бухородаги Президент мактабига жами 2897 та ўқувчи ҳужжати келиб тушган. 24 та ўрин учун квота берилгани ҳисобга олинса, 1 ўринга 120 ўқувчи даъвогарлик қилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА