Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари, шу жумладан “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида импорт қилинадиган спорт кийимлари ва анжомларига бож миқдорини камайтиришга оид масала кўзда тутилган.    

— Юртимизда спортни ривожлантириш, аҳолини, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, — деди ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов. —  Ёш спортчиларни танлаш, саралаб олиш тизими ва спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, нодавлат спорт-таълим ташкилотларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, спорт мусобақаларининг савиясини юксалтириш каби масалалар долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. 

Маълумки, шу йил сентябрда Осиё ўйинлари, бир йилдан кейин Олимпия мусобақалари бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу муҳим спорт ўйинларига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бунда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари ҳам иштирок этишлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бугунги кунда айрим спорт кийимлари, профессионал спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналарини четдан олиб келишга эҳтиёж бор. 

Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси билан Божхона кодексига тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат асосида давлат ва нодавлат спорт-таълим ташкилоти томонидан хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари ва экипировкалари ҳамда оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналари каби импорт қилинадиган товарларга маълум муддатда бож тўловларини камайтириш белгиланяпти. Бу спортчиларимизнинг халқаро ареналарда юқори ўрин эгаллаши, бунинг учун муносиб тайёргарлик кўришларига замин бўлади.    

Йиғилишда депутатлар ушбу қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган ўзгаришлар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатишни янада ривожлантиришга, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қилишини қайд этдилар. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.    

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.  

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Импорт қилинадиган айрим спорт товарларига бож тўловлари камайтирилади