Иммунология ХХI аср тиббиётининг асоси бўлиб, касалликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, пандемия даври тиббиётнинг мазкур йўналиши нақадар долзаб эканлиги кўринди. Шунингдек, иммунитети мустаҳкам инсонларнинг турли хил касалликларга чидамли эканлиги, хусусан, коронавирус инфекциясини ҳам енгил тарзда ўтказишининг гувоҳи бўлдик.

Пойтахтимизда бошланган «Иммунология – ХХI аср тиббиётининг асоси» мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференцияда ҳам ана шу сингари фикрлар билдирилди.  Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институтининг 35 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган мазкур конференцияда дунёнинг 10га яқин мамлакатларидан 250дан ошиқ хорижий мутахассис, мамлакатимиз соҳа вакиллари, ёш олимлар иштирок этмоқда.

Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти, академик Б.Юлдашев, соғлиқни сақлаш вазири, профессор А.Ходжибаев, Россия аллергологлар ва клиник иммунологлар ассоциацияси Президенти, РФА академиги Р.Хаитов, Россия иммунологлари илмий жамияти Президенти, академик В.Черешнев сўзга чиқиб, мамлакатимизда тиббиёт соҳаси ривожи йўлида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишларни эътироф этди. Бутун дунё иммунологлари олдида ҳали қилинадиган ишлар кўплиги, бир қанча илмий изланишлар олиб бориш зарурлиги таъкидланди.  

1985 йилда ташкил этилган  Иммунология ва инсон геномикаси институти Марказий Осиёда ягона бўлиб, мамлакатнинг етакчи илмий муассасаларидан бири ҳисобланади. Институтда иммунология, аллергология ва инсон геномикаси соҳасида фундаментал тадқиқотлар ва ишланмалар олиб борилади. Сўнгги йилларда институт эришган ютуқлар талайгина бўлиб, геномик-ҳужайрали технологиялар ва ҳужайрали терапия бўйича янги лабораториялар очилди, Европа Иттифоқи жамғармаси кўмагида Ўзбекистондаги ягона халқаро биобанк ташкил этилди. Унда ҳужайралар намуналари ва Марказий Осиёда яшовчи халқларнинг ДНК намуналари мавжуд. Бу эса генетик панелларни ҳар томонлама ўрганиш ва ишлаб чиқиш ҳамда одамларда учрайдиган сурункали касалликларнинг генетик паспортларини яратиш имконини берди. Институтда 60 нафар илмий ходим, шу жумладан, 16 нафар фан доктори, 10 нафар фан номзоди ва 1 нафар академик фаолият олиб боради. Мазкур офлайн ва онлайн форматда ўтказилаётган анжуманда институт олимлари ҳам долзарб мавзудаги маърузалари билан иштирок этмоқда.  

[gallery-4258]

– Конференциянинг мақсади иммунология ва замонавий тиббий генетика асосларининг долзарб муаммолари ва тенденцияларини аниқлаш, тизимлаштириш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг тадқиқотлари, илмий-техник ишланмалари билан танишиш, мутахассислар ўртасида илмий ва ишчи алоқаларни ўрнатиш, иқтидорли ёшларни жалб қилиш, истиқболли илмий лойиҳалар устида ишлашдан иборат, – дейди Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳужайра терапияси бўлими кичик илмий ходими Нодир Рўзимуродов. – Бу каби илмий-амалий анжуманларда қатнашиш биз каби ёш соҳа ходимлари учун  етук олимларнинг тажрибаларини ўрганиш ҳамда озгина меҳнатимизни улар билан баҳам кўриш учун қулай имконият. Мен ҳам устозим Тамара Орипова раҳбарлигида олиб бораётган илмий изланишларим натижаларини бўлишдим. Яъни анжуманда “Ковид-19 касаллигининг турли даража босқичлари иммунологиясининг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган маърузам билан иштирок этяпман.  

Конференция ишида аллергология бўйича давра суҳбатлари ва мунозаралар ҳам уюштирилмоқда. Шунингдек, анжуман доирасида фармацевтика маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.  

Конференция иши 14-15 октябрь кунлари Тошкентда, 15 сентябрь куни эса Самарқанд шаҳрида давом этади.  

Моҳигул Қосимова,

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иммунология – ХХI аср тиббиётининг асоси