Фарғона имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби қошида протез-ортопедик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти йўлга қўйилди.

Қиймати 275 миллион сўмдан иборат лойиҳага асосан ташкил этилган “Farg‘ona vodiysi mohir qo‘llari” унитар корхонаси фаолият бошлаганига кўп бўлмади. Ихтисослаштирилган мактабнинг 16 нафар ўқувчиси айни пайтда пойабзал тикув цехида иш ўрганиш билан банд.

– Ушбу корхонани Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ҳамда 2018 йил 20 июндаги “Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларининг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилдик, – дейди унитар корхона раҳбари Гулбаҳор Маматқулова. – Ҳозирги кунда мазкур мактабнинг 4 нафар битирувчисини доимий иш билан таъминлаганмиз. Маҳсулотларимизни буюртма-шартнома асосида истеъмолчиларга етказиб беришни кўзлаганмиз.

Айни пайтда корхонага тикув машиналари, қуритиш шкафи, асбоб-ускуналар тўплами, пойабзал устки деталларига ишлов бериш машиналари келтирилиб, дастлабки маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлади.

– Нисбатан арзон ва сифатли протез-ортопедик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали ногирон ҳамда таянч-ҳаракат тизимида нуқсонлари бўлган инсонларга маҳсулотларни қисқа муддатда етказиб бериш орқали уларнинг саломатлигини тезроқ муддатда тикланишига эришиш асосий мақсадимиз, – дейди ихтисослашган мактаб директори Учқун Холматов. – Шунингдек, мактабимиз битирувчиларини келгусида доимий иш билан таъминлашни ҳам режалаштиряпмиз. Кейинги ўқув йилидан корхона фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирларини тузяпмиз.
Айтиш керак, имконияти чекланган ўқувчилар билан ишлашнинг ўзига яраша машаққати, мураккабликлари ҳам бор. Шунга қарамай, мактаб педагог ходимлари ва таълим усталари кўмагида янги корхона иш фаолияти маромида давом этмоқда. Ҳаётда ўз ўрнини топиши, бир ҳунарнинг “бошини тутиши”ни эшитган ота-оналар ҳам хурсанд.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имконияти чекланган ўқувчилар янги корхонада иш ўрганади