Жиззах вилоятида яратилган янги иш ўринларининг 81,3 фоизи кичик бизнес субъектлари улушига тўғри келди
Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида миллий иқтисодиётимиз жадал ривожланмоқда. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг етакчи кучга айланаётгани халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этаётир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида миллий иқтисодиётимиз жадал ривожланмоқда. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг етакчи кучга айланаётгани халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этаётир.Биринчи Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Жиззах вилоятида 9 мингдан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.Жорий йилда вилоят иқтисодиётида хусусий секторнинг улушини янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 323,5 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди.
– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган алоҳида эътибордан фойдаланиб, мева-сабзавот маҳсулотлари сақлашга мўлжалланган омборхона барпо этдик, – дейди Ғаллаорол туманидаги “Meva shirin invest” хусусий корхонаси раҳбари Шуҳрат Бердиев. – “Микрокредитбанк”нинг туман филиали томонидан ажратилган 27 миллион сўмлик кредит бизнес лойиҳамизни амалга оширишда қўл келди. Ушбу кредитдан фойдаланиб, омборхонамизда замонавий музлатгичлар ўрнатдик. Айни пайтда куз-қиш мавсуми учун мева-сабзавот маҳсулотлари ғамлашни бошладик.
Жорий йил 1 январь ҳолатига кўра, вилоятда рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг бир минг уч юздан зиёди фаолият кўрсатмаётган эди. Вилоят ҳокимлиги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари комплекси томонидан фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш, тўсиқларни бартараф этиш, ишбилармонларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар туфайли жорий йилнинг январь-август ойларида улардан 443 тасининг фаолияти қайта тикланди.
Қулай ишбилармонлик муҳити туфайли ялпи ҳудудий маҳсулотда тадбиркорликнинг улуши ортиб бораётир. Жорий йилнинг ўтган даврида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши саноат соҳасида 54,7 фоизни, қишлоқ хўжалигида 99,8, қурилишда 94,9, чакана савдода 87,7, пуллик хизматда 48,5, жами хизматларда 75,1, экспортда 87,8 фоизни ташкил этди.
Тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда яратилган янги иш ўринларининг 81,3 фоизи кичик бизнес субъектлари улушига тўғри келгани ҳам фикримизни тасдиқлайди.