Имконият, маҳорат ва муваффақият (+видео)
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Амет бахши номидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабида 500 дан зиёд ўқувчи тасвирий ва амалий санъат, театр санъати, фортепьяно, бахшичилик, халқ чолғулари, торли чолғулар, эстрада ижрочилиги, академик вокал ижрочилиги, хореография, дамли чолғулар, эстрада чолғулари каби 12 та йўналишда маҳорат оширмоқда.
Таълим даргоҳида ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, ижодий қобилиятини шакллантириш учун барча шароит яратилган. Тўгарак хоналари зарур жиҳоз ва мусиқа асбоб-ускуналари билан тўлиқ таъминланган.
[gallery-14950]
Ушбу шароит ва кенг имкониятлар самараси мактаб ўқувчилари мамлакат миқёсидаги ҳамда халқаро танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Хусусан, 2022/2023 ўқув йилида Муяссар Худойбергенова, Мерей Бахтибоев, Аширбек Қозибоев, Улданой Илёсова, Бахтиёр Кенесбоев, Мехрибону Муротбоева, Саида Жуманиёзова каби иқтидорли ўқувчилар республика ва халқаро танловлар ғолиб ва совриндорлари қаторидан жой олди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OmHhrV7-Ma0" title="Имконият, маҳорат ва муваффақият" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА