ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида “Илмли аёл – жамият кўзгуси” мавзусида семинар ва сайёр қабул бўлиб ўтди.  

Кадастр агентлиги Оила ва Хотин қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раиси Саляхон Ботирова ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Оила ва Хотин қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раиси Муножатхон Йўлдошева иштирокидаги тадбирда бошқарма ҳамда унинг туман ва шаҳар филиалларида фаолият юритаётган хотин-қизлар қатнашди.  

[gallery-23595]

Семинар давомида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот раҳбарлари, тажрибали шифокор ва психологлар томонидан маънавий-маърифий билимларни ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хизмат маданияти ва интернетдан самарали фойдаланиш мавзуларида маърузалар ўқилди.  

Тадбирда кадастр соҳасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш, соҳани янада равнақ топишига қўшаётган шарафли меҳнатларини инобатга олиб бошқармаларнинг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотидаги самарали фаолияти учун бир нечта ходимга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Бундан ташқари, иштирокчилар ўртасида соҳага оид викториналар, савол-жавоблар ва билимлар беллашувлари ташкил этилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмли аёл – жамият кўзгуси