Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида “Илмли аёл – жамият кўзгуси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва гендер тенглик масалалари бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Улар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиб, мамлакатимизда турли соҳалар ривожига ҳисса қўшаётгани яққол кўзга ташланмоқда. Айниқса, илм-фаннинг залворли юкини тортиб келаётган хотин-қизларнинг меҳнати ҳар қандай таҳсинга лойиқ. 

Учрашувнинг асосий мақсади – талаба-қизларни илм-фанга жалб этиш, уларнинг ўз устида изланишларини қўллаб-қувватлаш, таълим олишда йўл-йўриқ кўрсатиш ва касбий фидойилигини оширишдан иборат. 

[gallery-21706]

Филиал директорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Қидирниязова сўнгги йилларда юртимизда илм-фан, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш йўналишида, айниқса, жамоат ишларида фаоллик кўрсатиб келаётган хотин-қизларнинг меҳнатига алоҳида тўхталиб ўтди. 

Тадбирда Зулфия номидаги Давлат мукофоти ва “Дўстлик” ордени соҳибаси, Қорақалпоғистон халқ бахшиси, “Халқ ижодиёти” кафедраси мудири, профессор, Гулбаҳор Ахимбетова иштирок этиб, илм йўлидаги тажрибаларини баён этди. 

Учрашувда Г.Ахимбетова ўзининг меҳнат йўли, илм-фан соҳасида эришган ютуқлари ва қўлга киритган муваффақиятлари ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга олий таълим соҳасидаги янгиликлар, юртимизнинг санъатдаги ютуқлари, илм-фан оламининг чуқур сирлари ҳақида батафсил маълумот бериб, ёшларга Президентимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда ўз касбига содиқ етук кадрлар бўлиб етишишга чақирди. 

Сана муносабати билан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиалида бўлиб ўтган “Чорвачилик ва ветеринария соҳасида олима аёл-қизларнинг тутган ўрни” мавзусида учрашув ҳам барчада катта таассурот қолдирди. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Илмли аёл – жамият кўзгуси” мавзусидаги учрашув