Андижон машинасозлик институтида “Илмли аёл – бахтли оила” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллик тўйи олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Андижон машинасозлик институти Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ҳамда "Insan women akademiyasi" ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мутасаддилари, туман, шаҳар Оила ва хотин қизлар бўлимлари мутахассислари, отинойилар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, шунингдек, вилоятдаги олий ўқув юртларида фаолият олиб бораётган ўқитувчи аёллар, талаба қизлар иштирок этди.  

– Оила мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзанд тарбиясида аёлнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта, – дейди Андижон машинасозлик институти ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Раънохон Юсупова. – Шу боис, аёлнинг илмли, мулоҳазали бўлиши, оиладаги аёлга боғлиқ масалаларни ҳал этишга тўғри ва оқилона ёндашиши муҳимдир. Қайси аёл оиласини бахтли бўлишини истамайди, қайси она фарзандининг бахти, камолидан қувонмайди, дейсиз. Шу маънода давра суҳбатида оиланинг, фарзандларнинг бахтли бўлиши кўп жиҳатдан нималарга боғлиқлиги хусусида атрофлича сўз юритилди.  

[gallery-8472]

Давра суҳбатида фарзанд тарбияси, айниқса, фарзандларнинг илмли, тарбияли бўлиб вояга етиши, аёлнинг турмуш ўртоғи, қайнона, қайнотаси ва оиланинг бошқа аъзолари билан шаклланадиган муносабатлари, оилада одоб-ахлоқ мезонлари, миллий, диний қадриятларнинг шаклланиши ҳамда оила бюджети тақсимотида иштироки ва роли масалалари атрофлича муҳокама қилинди.  

Психолог-мутахассислар, отинойилар, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган иштирокчилар томонидан аёлнинг мазкур жараёнларда амал қилиши керак бўлган жиҳатлари, иштироки хусусида ҳаётий мисоллар асосида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан оиланинг мустаҳкам бўлиши, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, мавжуд муаммо ва келишмовчиликларни, юзага келиши мумкин бўлган руҳий зўриқишларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий тавсиялар берилди. Агар аёл қанчалик илмли бўлса, ўша оилада бахт, тинчлик-тотувлик ҳукм суриши алоҳида таъкидланди. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмли аёл – бахтли оила